Атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Иброҳимжон Искандаров шу йил 13 декабрь куни 88 ёшида вафот этди.

И.Искандаров 1932 йил 8 майда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилди. 1953 йилда Тошкент молия-иқтисод институтини тамомлади. Москва давлат иқтисодиёт институти аспирантурасида таҳсил олиб, 1962 йилда номзодлик, 1970 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1979 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Меҳнат фаолиятини Бухоро вилояти молия бўлимида бошлади. Турли йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимида масъул ишларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат режа қўмитасида раҳбарлик лавозимларида, Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) ректори вазифасида самарали меҳнат қилди. 

У ўзининг қарийб 60 йиллик илмий ва ташкилотчилик фаолияти давомида республикамизда иқтисодиёт соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди. Хусусан, республикада енгил саноат ривожининг иқтисодий муаммоларини ечиш, пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ўртасида иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, қулай ишлаб чиқариш омиллари асосида кўп тармоқли тўқимачилик мажмуаларини ташкил этиш, уларни юксалтириш ва иқтисодий самарадорлигини асослаш бўйича назарий ва амалий тадқиқотларни амалга оширди. 

Унинг иқтисодиёт йўналишига бағишланган 500 дан зиёд илмий мақолалари, китоб ва монографиялари юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг эътироф этилган.

Талабчан ва жонкуяр устоз кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ бериб, 50 дан ортиқ фан номзодлари ва фан докторлари тайёрлади.

Академик И.Искандаровнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти совриндори ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонига сазовор бўлган эди.

Йирик олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Иброҳимжон Искандаровнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева,    

Н.Исмоилов, А.Арипов,  Б.Йўлдошев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради