Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикасининг умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг навбатдаги суверен халқаро облигациялари илк бор 3 та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 17 май куни АҚШ, Буюк Британия, Германия, Дания ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлардан 76 нафар инвестор билан видеоконференция ҳамда 20–21 май кунлари 40 нафар йирик инвестор билан яккама-якка форматда учрашувлар ўтказилди.  

Учрашувларда халқаро инвесторларга Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олиб борилаётган таркибий ислоҳотлар ва макроиқтисодий ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилди.  

Халқаро инвесторлар томонидан дунёда давом этаётган мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик сақланаётгани, энергия тарифлари, хусусийлаштириш ва бошқа таркибий ислоҳотларнинг амалий жиҳатдан жадаллашгани ижобий баҳоланди.  

Учрашувлардан сўнг 21 май куни 3 та валютада, жумладан, АҚШ долларида 7 йиллик, еврода Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун 3 йиллик ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида суверен халқаро облигацияларини жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.  

Кун давомида Ўзбекистон Республикасининг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами 5,5 миллиард доллар миқдоридаги буюртмалар келиб тушди. 

Жумладан: 

–АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга – 3 млрд. доллар; 

–евродаги (3 йиллик) облигацияларга – 2 млрд. евро;  

–сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга – 4 трлн. сўм.  

Қабул қилиб олинган буюртмалар натижасида қуйидагиларга эришилди:  

–600 млн. доллар миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича купон ставкаси 6,9 фоиз;.  

–600 млн. евро миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича 5,375 фоиз;  

–3 трлн. сўм миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича 16,625 фоиз.  

Маълумот ўрнида, ички молия бозорларида чиқарилган 3 йиллик давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкаси 17,9 фоизни ташкил этмоқда.  

Қайд этиш лозимки, евродаги суверен халқаро облигациялар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) молиялаштириш учун ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси БРМ облигациялари дастури доирасида чиқарилди.  

Мазкур дастур “Маблағларни тақсимлаш” ва “Лойиҳаларнинг Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига таъсири” бўйича ҳисоботларини тайёрлаш ва эълон қилишни ҳам кўзда тутади.  

Мазкур халқаро облигациялардан тушган маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди