Бу йил Ўзбекистон иккинчи марта “Вики Ерни севади” (Wiki Loves Earth, WLE) халқаро фотосуратлар танловида иштирок этади. 2023 йилда маҳаллий босқичда ғолиб деб топилган фотосуратлар халқаро босқич ғолиблари сафига кирган эди.

Ушбу анъанавий танлов 2013 йилдан буён ҳар йили май-июнь ойларида ўтказиб келинади. “Википедия” бутунжаҳон эркин энциклопедиясидаги мақолаларга ва “Викимедиа” жамғармасининг бошқа лойиҳаларига суратлар киритиш мақсадида қўриқланадиган табиий ҳудудлар – қўриқхоналар, миллий боғлар, манзарали масканлар, ландшафтли ҳудудларда олинган фотосуратларни йиғишга бағишланган танловдир.  

Бу танловга Ўзбекистоннинг қатнашиши мамлакатимиз табиатига дунё эътиборини тортишга ва экологик туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.  

Танловнинг республика босқичи “Викисаёҳат” ҳамжамияти ҳамкорлигида, “Wikimedia Foundation“ ҳомийлигида амалга оширилмоқда.  

Бу йил танлов икки йўналишда олиб борилади: манзаралар (шунингдек, алоҳида дарахтлар, агар улар табиат ёдгорлиги ҳисобланса) ва макротасвирлар (жониворлар, ўсимликлар, замбуруғлар).  

Маҳаллий босқичда 15 нафаргача ғолиб аниқланади. Бунда ҳар бир йўналишда ғолиблар сони 10 нафардан ошмайди. Ташкилотчилар маҳаллий қатнашчиларни йўналишларга бўлмасдан баҳолашлари ва ғолиблик учун камроқ фотосуратларни танлашлари мумкин.  

Халқаро ҳакамлар ҳайъати 20 тагача фотосуратни ғолибликка танлаб олади. Бунда ҳар бир тармоқдан 10 тадан кўп бўлмаган суратлар танланади.  

 ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон иккинчи марта “Вики Ерни севади” халқаро фотосуратлар танловида иштирок этади