Бу йил Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллигини нишонлади. 1947 йил 15 август куни Ҳиндистон мустақилликка эришган. Айни дамда Ҳиндистон давлати Ўзбекистон Республикасини турли соҳаларда қўллаб келаётганини таъкидлашимиз лозим.

Хусусан, таълим соҳасидаги муносабатлар янги поғонага кўтарилди. Ўзбекистонда Ҳиндистон университетларини ташкил этилиши, Ҳиндистоннинг нуфузли университетларида ўзбек тили ўқитиш марказларининг фаолияти қувонарли ҳолат албатта. 

Кўп йиллар давомида самарали фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон ҳиндшунослик мактаби кўпгина мутахассисларни тайёрлади. Ҳиндистон тиллари, адабиёти, маданияти, тарихи, иқтисоди, сиёсати ва дипломатиясини ўқитишда албатта Тошкент Давлат шарқшунослик университети профессор-ўқитувчилари ҳиссаси беқиёс. 

Йиллар давомида ҳиндшунослар Ҳиндистон хукумати томонида ҳиндий тили ва Ҳиндистон маданиятини тарғиботи бўйича мукофотлар билар тақдирланиб келишган.

Тошкент давлат шарқшунослик университетининг қатор профессор-ўқитувчилари Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан Санъат ва маданият соҳасида дўстликни тарғиб қилиш, Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамда уларнинг халқлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан саъй-ҳаракатлари, умр бўйи фидойилиги учун мукофоти билан профессор Т.Холмирзаев, профессор У.Муҳибова, профессор Т.Хожаева, доцент. Ш.Жалилова, доцент. М.Абдураҳмонова, доцент. С.Нурматов, доцент. Н.Хожаева, М.Содиқова, Б.Раҳматов, А.Юнусовалар тақдирланди.

Нилуфар Хожаева, ТДШУ Таржимашунослик ва халқаро журналистика кафедраси мудираси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ҳиндшунослари эътироф этилди