Ўзбек ва ҳинд халқларини тарихий ва маданий муштараклик боғлаб туради ва шу билан биргаликда ҳозирги кунда стратегик шерикликни ривожлантириш ва кўплаб йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун мустаҳкам пойдевор мавжуд.

Сўнгги йилларда олиб борилаётган яхши қўшничилик ва фаол ҳамкорликка қаратилган ташқи сиёсат Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларида ҳам акс этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 30 сентябрь- 1 октябрь кунлари Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан Ҳиндистонга расмий давлат ташрифи келгуси муносабатларни янада ривожлантиришга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди. Ташриф давомида илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашиш, туризм учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, космик изланишлар каби соҳаларни қамраб олган шартномалар имзоланди ва ҳарбий таълим, адлия, фармацевтика соҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришга доир ўзаро англашув меморандумлари қабул қилинди. Имзоланган ҳужжатлар орасида шунингдек, Ўзбекистон-Ҳиндистон ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим, Андижон вилояти билан Ҳиндистоннинг Гужарат штати, Самарқанд ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва шерикликни йўлга қўйиш, Андижон шаҳрида эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги англашув меморандумлари ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. 2019 йил 17-18 январь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин Гужарат – 2019» IХ халқаро инвестиция саммитида иштироки икки давлат иқтисодий ҳамкорлигини янги босқичга кўтарди.  

Ҳиндистон ва Ўзбекистон минтақада хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлашда асосий ҳамкорлар ҳисобланади. Терроризм, халқаро жиноятчилик ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи бошқа ҳолатларга қарши курашиш, гиёҳванд моддалар савдосининг олдини олишда ўзаро вазирликлар даражасида ҳамкорликлар йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2019 йил 20-22 ноябрь кунлари Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ҳиндистон томони билан ўзаро маслаҳатлашув учрашувлари ўтказилди ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирликлари трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Мазкур битимга кўра, кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Икки томонлама мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик янги даражага кўтарилди. Мудофаа бўйича мунтазам ҳамкорлик олдиндан белгилаб олинган йиллик режалар орқали амалга ошириб келинмоқда. Мисол сифатида эса 2019-2020 йилларга мўлжалланган режада махсус кучларни биргаликда тайёрлаш, ҳинд мутахассислари томонидан Ўзбекистонлик ҳарбий курсантлар учун ҳарбий муҳандислик бўйича ўқув курсларини ўтказиш ва ҳаво кучлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиб, Ўзбекистонда Қарши авиация мактабини такомиллаштиришда ҳинд тажрибасидан фойдаланиш келтириб ўтилган. Шунингдек, Ҳиндистон Тошкентдаги Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида махсус Ҳиндистон ҳарбий салоҳияти хонаси ташкил этилган.

2020 йил бутун дунё учун оғир синовли йил бўлди. COVID-19 вирусининг дунё бўйлаб кенг тарқалиши натижасида вужудга келган оғир эпидемиологик вазият давлатларни халқаро ҳамкорлик алоқаларида айрим чекловларни жорий этишга мажбур қилди. Чегараларнинг ёпилиши ва кўплаб давлатларда вазиятнинг кескинлашуви туфайли зарур дори-дармонлар ва тиббий ускуналар етишмовчилиги вужудга келди. Ана шундай даврда ҳам Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлангани, ёрдам берганликлари таҳсинга сазовор.

Пандемиянинг илк кунларидан ўз ички эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ускуналари ва дори-дармонлар экспортини чеклаб қўйган Ҳиндистон мазкур соҳадаги асосий ҳомийси ва тиббиёт маҳсулотларининг асосий харидорларидан бири бўлган Ўзбекистон учун алоҳида енгилликлар жорий қилди. Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Ҳиндистон томонидан ишлаб чиқилган махсус онлайн платформалар орқали COVID-19 га қарши курашиш кўникмаларини ўрганди ва Ҳиндистонлик ҳамкасблари билан доимий равишда тажриба алмашиб туришни йўлга қўйди.

Жорий йил март ойидан бошлаб Ҳиндистонда кескин эпидемиологик вазият вужудга келди. Натижада Ҳиндистонда дори-дармон воситалари ва кунлик истеъмол товарлари етишмовчилиги келиб чиқди. Шундай шароитда яқин дўст ва ҳамкор давлат сифатида Ўзбекистон томонидан Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун гуманитар ёрдам сифатида «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламлари юборилади.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Конференция доирасида иккала минтақа ўртасидаги алоқани ривожлантиришга қаратилган Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади. Саммитда учта умумий мавзу муҳокама қилинади. Иқтисодиётни ривожлантиришда ўзаро алоқалар кўламини ошириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш ва умумий тинчликка эришиш мақсадида Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, муштарак маданиятга эга давлатлар сифатида маданий соҳада минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.  

Ушбу конференция Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги тарихий алоқаларни янгилашга қаратилган. Унинг асосий мақсади, стратегик характерга эга бўлган аниқ лойиҳаларни белгилаб берувчи Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликнинг мустаҳкам асосларини яратишдир.  

Ўзбекистон бугунги кунда Ҳиндистонни минтақада савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш, барқарорликни мустаҳкамлашда ўзи учун ишончли бўлган шерик сифатида кўради. Ўз навбатида, Ҳиндистон Ўзбекистон раҳбариятининг янгича ёндашуви ҳамда фаол ҳамкорлик ва яхши қўшничиликка асосланган ички ва ташқи сиёсатини алоҳида эътироф этган ҳолда икки томонлама ҳамкорликка янги босқичларга олиб чиқишга интилмоқда.

Хилола Мустапова,  

Тошкент давлат шарқшунослик университети катта ўқитувчиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Ҳиндистон: ривожланаётган ҳамкорлик муносабатлари