XX аср инсоният ўтмишида ўта муҳим воқеаларга бой ўтди, унинг тарихга айланганига ҳам йигирма тўрт йил тўлмоқда. Ер юзидаги кескин сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳарбий ўзгаришларнинг қайноқ нуқтаси ҳам айнан ўша асрда юз берди.

Мазкур даврда халқимиз ҳам бир-биридан тубдан фарқ қиладиган турли ижтимоий тузумлар шароитида яшади ва ўз иродасини намоён этди. Демакки, ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихидаги энг муҳим босқич ХХ аср шароитига тўғри келди. 

6 сентябрь куни Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабовнинг ХХ аср тарихий босқичининг илмий таҳлилига бағишлаб чоп этилган «Ўзбекистон ХХ асрда» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда иштирокчилар тарихчи олимлар томонидан яратилаётган асарларнинг бугунги кун ва келажак авлодлар учун нақадар аҳамиятли экани, бундай китоблар ёшлар онгида Ватан туйғусини юксалтириши ҳақида фикрлар билдирилди. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, икки жилддан иборат бўлган китобнинг биринчиси – 1900-1939, иккинчиси эса 1939-2000 йилларни ўз ичига олади. 

[gallery-19142]

– Аввало миллатини севган инсонгина тарихий асарлар ёзишга уринади ва ўтмишнинг ижобий ҳамда салбий жиҳатларини холисона таҳлил қила олади. «Ўзбекистон ХХ асрда» китобини ўқиб чиқиб амин бўлдимки, қувонарлиси, турли давр босқичлари билан бирга Мустақилликнинг илк йилларига реал баҳо берилган, – дейди тақдимотда Фанлар Академияси Тарих институти директори, академик Азамат Зиё. 

– Қаҳрамон Ражабовнинг «Ўзбекистон ХХ асрда» китобининг аҳамияти шундаки, уни бемалол аср китоби деб аташимиз мумкин. Чунки муаллиф ҳақиқий маънода ўзбек халқи тарихини тизимли равишда ёритиб берган. Бу тарих фанида ўзига хос дадил қадамдир, – дейди Тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исҳоқов.

«Бундай кўламдаги улкан тадқиқот одатда бир бутун илмий жамоанинг узоқ йиллардаги уринишларининг маҳсули ўлароқ юзага келишини кўзда тутсак, Қаҳрамон Ражабов қўл урган ишнинг аҳамияти ойдинлашади-қолади», дея ёзади китобнинг кириш сўзида масъул муҳаррир академик Азамат Зиё. 

Китобда Россия империясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати моҳияти, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари, Туркистонда тараққийпарварлик сиёсатининг вужудга келиши ва Совет ҳукуматининг юритган турли найранглардан иборат сиёсати таҳлил этилган. Шу билан бирга миллий мустақиллигимиз тикланган 1991 йил ва ундан кейинги давр тарихининг муҳим босқичлари ёритилган.

Абдулазиз РУСТАМОВ, Аслиддин АЛИЖОНОВ (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекистон ХХ асрда» китоби – тарих фанида яна бир дадил қадам