Пойтахтимизда “Ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш: мазмун ва методика” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази, ЮНИCЕФ, ЮНЕСКО ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтган тадбирда халқаро ва маҳаллий экспертлар Ўзбекистонда мактаб таълимига қаратилаётган эътибор, таълим мазмуни ва методикасининг халқаро стандарт ва сифат кўрсаткичларига узвийлашуви юзасидан фикр алмашилди.

Республика таълим маркази Aхборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йилдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги томонидан илғор халқаро тажриба асосида замонавий таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқитиш методикаси ва баҳолаш тизимини қамраб олган Миллий ўқув дастури лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида халқаро тажриба ҳамда меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда, умумтаълим мактаблари учун 22 та фандан замонавий таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда илғор методикаларни, баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

Mиллий ўқув дастури лойиҳаси доирасида фанлар олдига ҳар бир синф кесимида ўқувчида ривожланиши керак бўлган кўникмалар белгилаб берилди. Миллий ўқув дастури доирасида 2021 йилда 252 номдаги янги замонавий дарсликлар, ўқувчи машқ дафтарлари ҳамда педагоглар учун ўқув қўлланмалари тайёрланиб, мактабларнинг 1- ва 2-синфларида жорий қилинди. Миллий ўқув дастури ҳамда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш жараёнларида жами 246 нафар миллий эксперт, жумладан, 119 нафар мактаб ўқитувчиси, олий таълимдан 105 нафар профессор-ўқитувчи, 22 нафар фан методист, шунингдек, ЮНИCЕФ, ЮСAИД ва бошқа халқаро донор ташкилотлари орқали жалб қилинган 16 нафар хорижий эксперт иштирок этмоқда.

Миллий ўқув дастури асосида янгиланаётган ўқув дастурларида мавзуларнинг 50 фоизи, яъни тенг ярми амалий мавзулар экани ахамиятлидир. Мавзуларнинг амалиётга йўналтирилиши ўқувчида ҳаёт учун зарур бўлган кўникма шаклланиши, олинган билимни ҳаётда қўллай олиш имконини беради. Хусусан, Миллий ўқув дастури учун 20 та энг муҳим ҳаётий кўникмалар таянч компетенциялар сифатида танлаб олинган. Жумладан, фанлар мазмуни ҳамда янги ўқув методикалар ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат, фаол фуқаролик ва ташаббускорлик, ижодкорлик ҳамда танқидий фикрлаш, мулоқот қилиш кўникмалари, IT- ва медиасаводхонлик, жамоада ишлаш ва ҳаёт хавфсизлиги, бағрикенглик ва хайрихоҳлик, тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик, меҳнатсеварлик ҳамда лидерлик, экологик маданият кўникмалари ривожланишига хизмат қилади.

Халқаро анжуманда Буюк Британия, Россия, Финляндия, AҚШдан таълим экспертлари, шунингдек, 10 га яқин халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда мактаб таълимининг халқаро стандарт ва сифат билан уйғунлашуви, халқаро таълимдаги тенденциялар, уларни жорий этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказида олиб борилаётган ишлар бугун ҳукуматимиз томонидан белгиланган узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш, дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш, хорижий ва халқаро ҳамкорликда таълим сифатини оширишдан иборат вазифаларни амалга оширишга қаратилган.

Семинарда Миллий ўқув дастури ҳамда у асосида яратилаётган дарсликларнинг ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириши, уларнинг мазмунидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.

Таълим масалалари бўйича ЮНИCЕФ маслаҳатчиси Яна Чичерина ҳамкорликда Миллий ўқув дастурини тайёрлаш жараёнлари ҳақида эслар экан, бу жуда ҳам эмоционал жараён бўлганини таъкидлади.

– Учрашувлар худди Aнглия парламентидагидек, бокс мусобақаларидек бўлиб ўтди, – деди БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) маслаҳатчиси Я.Чичерина. – Эски ва янги, таниш ва нотаниш фикрлар ўртасида жуда қизғин мунозараларга бой бўлди. ЮНИCЕФ бу жараёнда иштирок этиб, ҳукуматни қўллаб-қувватлаганидан, биз эса шундай дастурни ярата олганимиздан фахрланамиз.

Назокат УСМОНОВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ҳаётий кўникмаларни шакллантирувчи таълим тизимига ўтмоқда