Тошкент давлат шарқшунослик университетида 30 ноябрь куни “Ўзбекистон стратегик юксалиш бўсағасида” номли рус, араб ва япон тилларида чоп этилган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Гибрид режимда ташкил этилган анжуманда таниқли маҳаллий ва хорижий экспертлар, шарқшунос олимлар, сиёсатшунослар, жумладан, Миср, Исроил, Россия Федерацияси, АҚШ ва Франция каби давлатлар мутахассислари иштирок этди.

Мазкур асарда охирги беш йилда Ўзбекистон Республикаси сиёсий-иқтисодий ривожланиши жараёнида кузатилаётган асосий тенденциялар таҳлил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги стратегик ҳамкорлиги, минтақалараро олиб борилаётган прагматик сиёсати ва муҳим ташаббуслари батафсил ёритилган. Асарда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро трансформацияси, республикамиз нуфузини ошириш омиллари ҳам таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан алоқаларидаги янги тенденциялар моҳияти очиб берилган, муҳим статистик маълумотлар келтирилган.

Мисрнинг “Ал-Ҳивар” сиёсий ва медиа тадқиқот маркази ва Япониянинг Сукуба университети Марказий Осиё илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда тайёрланган китоб тақдимотида сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий ва гуманитар муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболига алоҳида тўхталди.

– Китобда буюк стратегик тараққиёт, давлат ва халқ бирлиги, мустақил юрт тарихида қолувчи улкан ўзгаришлар, Янги Ўзбекистоннинг минтақавий дипломатияси каби муҳим, қизиқарли мавзуларга мурожаат қилинган, – деди асар муаллифларидан бири, “Ал-Ҳивар” сиёсий ва медиа тадқиқотлар маркази директори Аҳмад Тоҳир.

Таъкидланишича, айни пайт мамлакатимиз олий таълим муассасалари орқали ўзаро манфаатли муносабатни янада ривожлантириш, турли соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкони кенгаймоқда.

– Ишонинг, бу китоб мутолаасини сабрсизлик билан кутяпман, – дейди Ўзбекистондаги “Минтақавий мулоқот” ваколатхонаси директори Мюша Север. – Ўзбекистон улкан илдамланиш остонасида тургани бугун ҳеч кимга сир эмас. Асарда бу жараён қандай акс этгани мен учун жуда қизиқ. Тўғриси, бу китоб яна бошқа бир неча тилларда ҳам нашр этилишини хоҳлардим.

Тадбирда Янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар, хорижий мамлакатлар билан муносабатдаги янги тенденциялар ҳақида ҳам фикр юритилди.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ҳақида уч тилда китоб чоп этилди