Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Грузия алоқалари икки ва кўп томонлама асосда жадал ривожланмоқда. 2023 йил 5 декабрь куни Тбилисида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилиб, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишларда шериклик кўламини кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинган эди. Ўша йил Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 фоиз ошгани қайд этилган. Савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш мақсадида 2023 йил 18 июлда ташкил этилган Ишбилармонлар кенгаши шу йил 18 февраль куни ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиб, ишбилармонлик миссияларини ташкил этиш, қўшма ташаббуслар ишлаб чиқишга келишиб олишди.

Яна бир муҳим маълумот: давлатларимиз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи транспорт йўлаги барпо этишни мақсад қилган. Ушбу ташаббус Ўзбекистон логистика марказлари ва Грузия денгиз портларидан унумли фойдаланиш орқали экспорт-импорт жараёнини енгиллаштириш, шу тариқа минтақавий савдо йўналишларини ривожлантиришга қаратилган.

2019 йил Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия темир йўл бошқармалари раҳбарлари биринчи ишчи йиғилиши ўтказилган. Давлатлар ўртасида имзоланган тариф имтиёзи тўғрисидаги келишув транзит ташувини кенгайтирди. 2020 йил январь ойидаёқ Қирғизистоннинг Қорасувидан Ўзбекистон орқали Грузиянинг Батуми шаҳрига юк ташиш синови муваффақиятли кечди. 2022 йил 16-17 март кунлари Тошкентда “Осиё-Тинч океани мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа” халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш бўйича олти давлат темир йўл маъмурияти раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йил 5 март куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги Ҳукумат делегациялари учрашди. Мулоқот давомида товар айирбошлаш ҳажми ва таркиби икки мамлакат салоҳиятига мос эмаслиги тан олинди. Эркин савдо тўғрисидаги битим имкониятидан тўлиқ фойдаланиш орқали яқин йиллар ичида савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Бу мақсадга эришиш учун тўқимачилик, пойабзал ва чарм, электротехника, озиқ-овқат, рангли ва қора метал, мева-сабзавот, кимёвий маҳсулотлар, қурилиш материаллари савдосини кучайтириш таклиф этилди. Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, таълим, туризм, маданий-гуманитар алмашинув бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур ташаббуслар ҳар икки мамлакат манфаатига мос келиши маъқулланди.

Ҳудудлараро алоқалар ҳамкорликнинг муҳим йўналиши экани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан Самарқанд ва Батуми, Бухоро ва Мсхета ўртасида тўғридан-тўғри шериклик ўрнатилиши давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабат ривожига салмоқли ҳисса қўшади. Ўрта йўлак мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Грузия Бош вазири ўз мамлакатининг тарихан Европа ва Осиёни боғловчи стратегик жойлашувини таъкидлаб, Грузия ва Ўзбекистон ўртасидаги фаол ҳамкорлик ҳар икки давлат учун катта фойда келтиришига ишонч билдирди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур ташриф транспорт йўлаклари орқали минтақалараро алоқани ривожлантириб, Ўзбекистон ва Грузия, шунингдек Марказий Осиё билан Жанубий Кавказ ўртасидаги икки ва кўп томонлама шериклик равнақига кучли туртки беради.

Сардор Раҳимов,

ТДШУ Халқаро муносабатлар кафедраси магистранти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Грузия: Муштарак мақсадли ҳамкорлик истиқболи