Тошкент шаҳрида “Papenburg Uzbekistan” асфальт-бетон аралашмаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган, Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон - Германия ишбилармонлар Кенгаши 6-йиғилиши доирасида ўтказилган анжуманда ҳукуматимиз, масъул вазирлик, идоралар раҳбарлари, “Gunter Papenburg” компанияси бошқаруви раиси ва ГФР ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов мазкур асфальт-бетон қоришмаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси бугунги кунда изчиллик касб этган Ўзбекистон - Германия ҳамкорлигининг амалдаги ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан йўл қурилиши бўйича амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, республикамизда халқаро стандартларга мос автомобиль йўллари, кўприклар барпо этилаётгани қайд этилди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида барча шаҳар, туманларда, хусусан, энг олис, чекка қишлоқларда ҳам ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш мақсадида кенг кўламли иш олиб борилаётгани маълум қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида 2600 километр, келгуси йилдан бошлаб эса 5000 километр ички йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилиши режалаштирилган.

Қолаверса, халқаро молия институтлари маблағи жалб этилиб, йўл қурилиши соҳасида умумий қиймати 1 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари йўлга қўйилган.

— Бу заводни Германиядан Тошкентга олиб келдик, — деди “Gunter Papenburg” компанияси бошқаруви раиси Гюнтер Папенбург. — Ўзбекистонда айнан шу турдаги мажмуа мавжуд эмас. Тўғри, бошқа корхоналар ҳам асфальт ишлаб чиқара олади, аммо моҳият шундаки, биз ишлатилган материални қайта ишлаб, асфальтга айлантирамиз. Яъни, эски асфальтни 40 фоизгача қайта ишлаш имконига эгамиз. Демак, хом ашё сезиларли даражада тежалади. Германияда хом ашё камлиги сабабли мазкур технология кенг қўлланади. Бундан ташқари битум нархи борган сари кўтариляпти.

Дарвоқе, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати соатига 200-240 тоннани ташкил этади. Ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик мутахассисларни Германияда ўқитиб, мазкур янги технология билан ишлашга ўргатиш ҳам режалаштирилган.

Қўшма корхона ўз имконияти ва салоҳияти билан тегишли йўналишлар бўйича ўтказиладиган халқаро тендерларда ҳам бемалол иштирок эта олади.

[gallery-7858]

Улуғбек Маҳмирзаев
Аълохон Абдуллаев (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Германия ҳамкорлигида янги қўшма корхона очилди