Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация Бельгияга хизмат сафарини амалга оширмоқда. Делегациянинг хизмат сафари доирасида турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг Бельгия собиқ Бош вазири, Европа Кенгашининг собиқ Президенти, Бельгия Давлат вазири жаноб Шарль Мишель билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг жорий ҳолати, уни мустаҳкамлашнинг долзарб йўналишлари ҳамда келгусидаги имкониятлар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, яқинда Самарқандда муваффақиятли ўтказилган “Европа Иттифоқи –Марказий Осиё” биринчи саммитининг тарихий аҳамияти, ушбу форматда мунтазам мулоқотлар давом эттирилиши ва у орқали юзага келаётган янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди, дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотида. 

Жаноб Ш.Мишель ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва бугунги ислоҳотларга асосланган тараққиёт йўлини эътироф этиб, Самарқанд шаҳрида олган илиқ таассуротлари ва хотираларини ўртоқлашди. У мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар, айниқса, очиқлик, ҳамкорлик ва барқарор ривожланишга қаратилган ташаббусларни юқори баҳолади. 

Мазкур самимий мулоқот Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона алоқалар тобора чуқурлашиб бораётганининг яна бир далили бўлди. Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли мулоқот ва ҳамкорликни бундан буён ҳам изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. 

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбeкистон фуқаролик жамияти институтлари вакиллари Бельгияда