Франциядаги “Сauseur” нашри Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-13 март кунлари Парижга давлат ташрифи муносабати билан “Самарқанддан Парижгача – бир воқеа” сарлавҳали мақола эълон қилди.

Тадқиқотчи Шариф Аҳмедовнинг ушбу мақоласида мамлакатимиз ташқи сиёсати доирасида Европа давлатлари билан алоқа тобора мустаҳкамланаётгани таъкидланган.

– Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабат илдизи XIV асрга тақалади, – деб ёзади муаллиф. – Яъни, Амир Темур ва Қирол Карл VI савдо-сотиққа йўналтирилган ҳамкорликка асос солган. Тарихий маълумотлар, турли ёзишмалар шундан далолат беради.

Мақолада 2016 йилдан сўнг муносабатларга чинакам суръат бағишланганига эътибор қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг Европа қитъасига биринчи расмий сафари Францияга уюштирилиши қатор ҳукуматлараро келишувларга йўл очган.

2018-2023 йиллар оралиғида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар ҳамкорликни чуқурлаштиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Шу билан бирга ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлар ўртасидаги алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан, Олий Мажлисдаги “Ўзбекистон-Франция” дўстлик гуруҳи ва Франциянинг Марказий Осиё бўйича парламентлараро гуруҳи орқали мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.

Франциянинг Ўзбекистондаги иқтисодий иштироки тобора кўзга ташланмоқда: давлат хизмати (Veolia, Suez, Eiffage), “яшил” энергия (EDF, Total Eren, Voltalia), қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат (Lactalis) каби стратегик соҳаларга ихтисослашган 50 га яқин йирик компания юртимизда муваффақиятли иш олиб боряпти. Ўсиш суръатини Ҳукуматлараро қўшма комиссия, Иқтисодий палата каби механизмлар фаол қўллаб-қувватламоқда.

Франция тараққиёт агентлиги томонидан 2023-2025 йилларга мўлжалланган 1,07 миллиард евро миқдорида молиялаштирилган ҳамкорлик дастури Франциянинг мажбурияти кўламини кўрсатади. Шу билан бирга 2023-2024 йиллари Самарқанд ва Тошкентда ташкил этилган бизнес-форумлар ўнлаб Фаранг компаниялари билан янги иқтисодий шартномалар имзолаш имконини берди.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро товар айирбошлаш сезиларли даражада ўсишига хизмат қилди. Беш йил ичида айни кўрсаткич 5 баробар ошиб, ўтган йил 1,1 миллиард долларга етди. Машинасозлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш каби соҳалардаги жорий лойиҳалар 8 миллиард евродан ошади.

Франция ва Ўзбекистон маданият ва таълим соҳаларида ҳам ташаббусларни кучайтирмоқда. Сўнгги бир неча йил ичида археология, мода, тилшунослик, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт соҳаларида 50 дан ортиқ шартнома имзоланди.

Туризм сезиларли ўсишни бошдан кечирмоқда. Ҳар йили 20 000 га яқин француз юртимизга келади. Айни пайт 189 900 нафар ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси ва талаба француз тилини ўрганмоқда. Бу орқали тил ва маданий алоқа ривожланмоқда.

Францияда Абу Али ибн Сино ва Мирзо Улуғбек ҳайкалини ўрнатиш, Рюэй-Мальмезон ва Тулуза “яшил” ҳудудларида “Ўзбек боғи” барпо этиш лойиҳалари ҳам эътиборга лойиқ.

2022-2023 йиллари Лувр ва Араб дунёси институти музейида диёримизга бағишлаб ташкил қилинган кўргазма Франция жамоатчилигининг Марказий Осиё бой маданий меросидан хабардорлигини оширишга хизмат қилди.

Лувр музейида очилган “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” ва Араб дунёси институтида ташкил этилган “Кафтанлар ва чопонлар” кўргазмалари ҳам маҳаллий санъат ишқибозларида жиддий қизиқиш уйғотди.

Лувр йилига бутун дунёдан 10 миллион атрофида сайёҳни қабул қилиши назарда тутилса, мазкур кўргазмаларнинг асл моҳияти яққол намоён бўлади.

Айтиш жоиз, француз археологлари Ўзбекистон ҳудудида жуда фаол ишламоқда. Махсус кўргазма куратори, машҳур археолог Рокко Ранте ҳам мамлакатларимиз маданий ҳамкорлиги тобора кенгайиб бораётганини таъкидлайди.

Бир сўз билан айтганда, ўзаро муносабат иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга нисбатан муштарак интилишдан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий юксалиш даврини бошдан кечирмоқда.

Мамлакатимизнинг очиқ ташқи сиёсати ва Франциянинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани узоқ муддатли ва икки томонлама манфаатли ҳамкорликка йўл очмоқда.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция: Ришталар мустаҳкамланмоқда