Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон фаунасида мавжуд бўлмаган қушларни яширин олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Жумладан, Вьетнамнинг Камрань шаҳридан учиб келган йўловчилардан бирининг багажи белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 12 бош қушлар борлиги аниқланди.

Ачинарлиси, мева қутиси орасига яширилган, сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилинмаган тарзда олиб келинган сариқ ва оқ бўйинли бутақушларнинг ҳозирги ҳолатини мутахассислар салбий баҳоламоқда. Қушлардан 3 боши аллақачон нобуд бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномаси талаб этилади. Бунда аризачилар томонидан ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим бўлади.

Шунингдек, жонзотларнинг соғлом ёки касалликка чалинганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хулосаси бўлиши талаб этилади.

Сариқ ва оқ бўйинли бутақушлар асосан Жанубий ва Шарқий Осиёда яшайди ва заиф тур ҳисобланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қушларнинг умумий қиймати тахминан 60 млн. сўмдан ошмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон фаунасида мавжуд бўлмаган қушларни яширин олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди