Денгизга туташ ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти самарали ривожланади. Ўзбекистон эса импорт – экспорт масаласида ҳамиша арзон, қулай логистик йўналиш қидиради.

-Ляньюньган халқаро денгиз порти ШҲТга аъзо барча давлатлар учун очиқ – деди унинг мулозимларидан бири Лу Вей. – Бу ерда Қозоғистон биринчи бўлиб ўз бўлимини ташкил этди.

Дархақиқат, денгиз бўйлаб қурилган ва 69,8 квадрат километрга чўзилган ШҲТга қарашли юк қабул қилиш – жўнатиш портида иш кеча-кундуз тўхтамайди. Бу ерда барча хизматлар, жумладан чегара, божхона, лабараториялар, ва ҳ.к. 24 соат ёпилмайди. Айтишларича, бир йилда 27 миллион тонна юк қабул қилиш ва жўнатиш имкони бор. 

2022 йил 13 октябрь куни Ляньюнгандан Қашқаргача поездда, сўнг Ўзбекистоннинг Қорасувигача автомобилга қайта ортилган юк Хитой –Қирғизистон- Ўзбекистон йўналишидаги энг қисқа йўлни очди. Ўтган йилнинг ўзида мингта контейнер шу усулда Ўзбекистон, ундан Европага йўл олди.

ШҲТ аъзо, кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар журналистлари учун “Сув ва қуруқлик”нинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасидаги энг муҳим бўғин: Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли тақдимоти ўтказилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қашқардан Ўзбекистоннинг Қорасувигача ғоят мураккаб тоғ шароитида Эргаштом довони орқали темир йўл қурилишига киришилди. Энди Ўзбекистон Узоқ Шарқ – Осиё – Марказий Осиё - Европа темир йўлининг энг муҳим қисмида хизмат кўрсатади. “ХХI аср Буюк ипак йўли“ деб ном олган бу йўналиш юк ташиш харажатларини, йўлга сарфланадиган вақтни 20 фоизгача қисқартиради. 

Шундай қилиб, Ўзбекистон бугунги геосиёсий муаммолар тобора мураккаблашиб бораётган бир пайтда Европа Иттифоқи мамлакатлари учун стратегик ҳамкорга айланмоқда. 

Муҳаммаджон Обидов

Пекин - Ляньюньган

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Европа иттифоқининг стратегик ҳамкорига айланади