Ўзбекистон эртаси – илмли ёшларга боғлиқ!
Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбари Н.Бакиров бошчилигида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги – фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ эканлиги, бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборатлигини бежизга таъкидлаб ўтмаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг «Маҳалла еттилиги», Ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг 2024 йил 20 мартдаги 30/1-2003-сонли топшириғига асосан Ўрмон хўжалиги агентлигига Яккасарой туманидан 29 нафар алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар бириктирилган.

Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбари Н.Бакиров бошчилигида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Агентлик масъуллари ёшлар билан мунтазам ишлаб, келгусида муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлиги таъкидланди.


Мулоқот давомида ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ эканлиги қайд этилди.
ЎзА