Бугун, 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари футбол бўйича 2026 йил ўтадиган Жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш босқичи доирасида “А” гуруҳи 3-турида куч синашади.

Учрашув соат 19:00 да бошланади. Бугунги ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа 6 очкодан жамғариб, гуруҳда етакчилик қилмоқда.  

Кеча мазкур ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғален, футболчи Сердар Азмун учрашув икки жамоа учун ҳам қийин бўлиши, Ўзбекистон яхши шаклланган жамоа бўлишига қарамасдан, Эронга очко билан қайтиш қатъий ниятлари эканини билдирди.  

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли футболчилар билан тўлалиги, бироқ Эрон терма жамоаси саралаш босқичининг ортда қолган ўйинларида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа экани, бугунги баҳсда энг яхши ўйинни намойиш этишга ҳаракат қилишини таъкидлади.  

Кўриниб турибдики, эронликларнинг ўзларига бўлган ишончи мустаҳкам. Аммо, бош мураббий Сречко Катанецсиз “ЖЧ-2026” йўлланмаси йўлидаги шиддатли курашга киришишга ҳозирланаётган миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам орзуларини рўёбга чиқариш ниятида. Ниятнинг қай тарзда ҳақиқатга айланиши эса сўзсиз бугун бўладиган учрашув натижасига боғлиқ.  

Шу ўринда бир гап. Футбол комбинацион узатмалари, чиройли голлари билан гўзал. Аммо баъзида бошқа терма жамоалар қатори ҳамюртларимиз ҳам чиройли ўйин, такрорланмас голлар завқини мухлисларга тортиқ этади-ю, тўплар нисбатидаги фарқ билан имкониятни бой беради. Шу жиҳатдан, мафтункорликка эмас, натижа сари интилмоқ ҳақиқий футбол қувончини бағишлайди.  

Эрон билан бўладиган ўйин терма жамоамизнинг “ЖЧ-2026” довонидаги асосий баҳс эканини назарда тутсак, биз учун ғалаба муҳим.  

Эслатиб ўтамиз, бугун ЖЧ-2026 "А" гуруҳининг 3-тури доирасида  Ўзбекистон – Эрон учрашувидан ташқари, БАА – КХДР ва Қатар — Қирғиз Республикаси иштирокидаги баҳслар ҳам бўлиб ўтади.  

Терма жамоамиз Эронга қарши кечадиган ўйинда оқ, дарвозабонимиз яшил либосда ҳаракатланади.  

Тўлқин Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Эрон: Бизга ғалаба муҳим!