Юртимизда етиштириладиган полиз маҳсулотлари сархиллиги ва хуштаъмлиги билан бутун дунёга донғи кетган. Бугун бободеҳқонларимиз томонидан қовуннинг 150 дан ортиқ нави етиштирилиб аҳолимиз дастурхонларига тортиқ қилинмоқда.

Ўзбекистонда маҳаллий сариқ ҳандалак, обиноввот, гурлан, бўрикалла, кўкча каби қовун навлари номдор саналади. Бугунги кунда ушбу маҳсулот дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Статистика агентлиги Ўзбекистон 2024 йилнинг 7 ойида энг кўп қовун экспорт қилган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 10,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 24,3 минг тонна қовун экспорт қилган.

Хусусан, қўшни Қирғиз Республикасига 7,2 минг тонна, Қозоғистонга 6,2 минг тонна ва Россияга 5,9 минг тонна қовун экспорт қилинган.

Шунингдек, рўйхатда қайд этилишича, Латвияга 1,3 минг тонна, Германияга эса 0,8 минг тонна қовун етказиб берилган.

Марҳабо Ҳожиакбарова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга қовун экспорт қилган?