Бугун Халқаро пресс-клубда Энергетика вазирлиги томонидан “Муқобил энергия манбалари – тараққиёт пойдевори” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистонда яшил энергетикани ривожлантириш, хусусан, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар хусусида сўз юритилди.

Хўш, бугунги кунда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? Энергетика вазири ўринбосари Шерзод ХЎЖАЕВ мазкур савол юзасидан қуйидагиларни гапириб берди. 

– Мазкур йўналиш бўйича юртимизда тўлиқ ҳуқуқий база яратилган. Чунки ўтган беш йил давомида иккита Ўзбекистон Республикасининг қонуни, тўртта Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, тўртта  Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. 

Бу қарорлар лойиҳани кучга киритиш тўғрисидаги қарорлар эмас,  аксинча, соҳани тартибга солувчи, қонун-қоидалар ва нормаларни  белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Бундан ташқари, энергетикани ривожлантириш концепцияси аниқ рақамлар ва ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган ва Энергетика вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган. Унга кўра, 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларидан  фойдаланиш кўламини қарийб 30 фоизга етказиш керак. 

Шу билан бирга, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг энг илғор мамлакатлари томонидан қабул қилинган углеводород нейтраллиги дастурига ҳам қўшилган.  2050 йилга келиб, мамлакатимизда иқтисодиётнинг  барча соҳаларида, шу жумладан, энергетикада углеводород нейтраллигига эришиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Бу – табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларидан ёқилғи сифатида фойдаланишдан тўлиқ воз кечиш дегани. Бир қарашда бу узоқ муддатдай кўринади, лекин бугунги кундаги энергетика соҳасида бўлаётган ўтиш жараёни ўзининг кўлами ва аҳамияти жиҳатидан бир вақтлар қазилма бойликлар, нефть ва газ қоплагандай ўзгаришлар билан солиштириш мумкин.  Инсоният ҳаёти кескин ўзгарди. Айниқса саноат ва транспорт логистика соҳасига жуда катта таъсир кўрсатди. 

Худди шу каби энергетик ўтиш жараёнининг ҳам кундалик ҳаётимизга ўз таъсири бор. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда электр энергияга бўлган талабни ғарб мамлакатлари билан солиштирилганда, у кескин фарқ қилади. Чунки иқтисодиётимиз ҳали электр энергияси билан тўйинган эмас. Талабнинг ўсиш суратлари йиллик энг камида 11-12 фоизга ўсиши кутилмоқда.  

Бу 2030 йилга бориб эришиладиган натижалардир. Бу дегани биз  ҳозирги кундаги анъанавий энергетика манбаларидан тўлиқ воз кечиб, қуёш ва шамол энергетикасига ўтишишимиз жуда қийин. Биринчи навбатда, ўсиб бораётган талабни тўйинтириш зарур. Шунга асосан 2030 йилга қадар  Президентимиз томонидан белгилаб берилган мақсадли кўрсаткичлар бор. Яъни, бу даврга қадар камида 5 минг мегаваттли шамол электр станциялари ва 7 минг мегаваттли қуёш электр станцияларини  ишга тушириш лозим.   

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш натижаларига тўхталадиган бўлсак, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида саноат миқёсидаги биринчи йирик 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Жорий йил апрель ойига қадар Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида иккинчи 100 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилади. 

2022 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича йирик ишлар амалга оширилади. Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1 700 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш учун лойиҳа битимлари имзоланиши кўзда тутилган. 

2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро (Ғиждувон ва Пешку) ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 4 та шамол электр станцияси “яшил энергия” ишлаб чиқаришни бошлайди. 

2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари ҳажми 4000 МВтга ва шамол электр станциялари ҳажми 4000 МВтга етказилади ҳамда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ташкил қилади. Бунинг натижасида йилига қарийб 3 миллиард метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 миллион хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин. 

Мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасидаги ишлар ҳам сарҳисоб қилиниб,  2017-2021 йилларда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 8 таси модернизация қилингани ва 244 МВт қўшимча қувват яратилгани қайд этилди. 2022–2026 йилларда Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё, Наманган ва Андижон вилоятларида 15 та янги гидроэлектр станцияси қурилади. Мавжуд 5 та ГЭСда модернизация ишлари амалга оширилади. Бундай чоралар йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларни барпо этишга пухта замин яратади. 2026 йилга бориб мамлакатимиз гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 920 МВтга етиши маълум қилинди. 

Бугунги кунда аҳоли хонадонига қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатиш борасида ҳам дастлабки қадамлар бошланган. Масалан, қурилмаларни хонадонларга ўрнатиш давлат томонидан қўллаб-қувватланади. 

Қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатганда фуқаролар учун ҳеч қандай қўшимча солиқ ёки тўловлар жорий этилмайди. Ушбу энергосамарадор қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига хонадонни текин ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади. Шунингдек, фуқаролар ўз хонадонларига ўрнатган қуёш панеллар орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишлари ҳам мумкин.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига мувофиқ, юртимизда жисмоний ва юридик шахсларга қуёш фотоэлектр станциялар, қуёш сув иситгичларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Шунингдек, қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари эса 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўлади.  

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон энергетикаси: 2050 йилга бориб табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларини ёқилғи сифатида фойдаланишдан тўлиқ воз кечилади