Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги – SPA хабар беришича, Ар-Риёд шаҳридаги Ал-Ямама саройида Саудия Арабистони валиаҳди Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номидан 37 давлатнинг 2023-2024 йилларга тайинланган элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов ҳам Саудия валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ишонч ёрлиғини топширди.

Маросимдан сўнг кечган мулоқотда Валиаҳд Ўзбекистон Президентига мамлакат подшоҳи ҳамда ўзининг эзгу тилаклари ва саломларини йўллади.

Ўзбекистон Респаубликаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги дипломатик муносабат 1992 йил 20 февралда ўрнатилган.

Нодир Турғунов 2024 йил март ойида мамлакатимизнинг ушбу араб давлатидаги элчиси сифатида Ар-Риёд шаҳрига келган. Шунингдек, у ўтган йил ноябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакилимиз сифатида ҳам расмий рўйхатдан ўтган. Жорий йил апрель ойида эса бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг биринчи элчиси сифатида Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиғи нусхасини, 2 июнь куни Иорданиядаги элчи сифатида ушбу мамлакат подшоҳи Абдуллоҳ II бин Ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиғини тақдим қилди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон элчиси Саудия валиаҳдига ишонч ёрлиғини топширди