Ўзбекистон – дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт
Термиз шаҳридаги Санъат саройида “Ўзбекистон – дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, Халқ қабулхонаси, миллий маданият марказлари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Байрам тадбир доирасида вилоятда яшовчи турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга оид кўргазма ташкил этилди.
Рус, тожик, туркман миллий маданият марказлари қошидаги концерт жамоаларининг бадиий чиқишлари айниқса, йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.
[gallery-2502]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА