Бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик саноати жаҳон бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаш, янги технологиялар жорий этиш ва юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда мамлакатимиз халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлида хорижий мамлакатлар, жумладан, жун ва кашемир маҳсулотлари ишлаб чиқаришда катта салоҳиятга эга Мўғулистон билан ўзаро муносабатларни фаол ривожлантирмоқда. Айниқса, табиий хомашё ресурсларига бой ушбу мамлакат билан тўқимачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш янада  истиқболлидир.

Шу кунларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Мирмуҳсин Султонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Мўғулистонга хизмат сафари айнан ана шундай мақсадларга қаратилгани билан эътиборли.

Ташриф доирасида делегация Улан-Батор шаҳрида жун ва кашемирни қайта ишлашга ихтисослашган етакчи фабрикалар фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати ва экспорт салоҳиятига оид амалий маълумотлар ўрганилди. Хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар яратишга оид тажрибалар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари Мўғулистон Жун тўқимачилик уюшмаси раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказди. Унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, тажриба алмашинуви, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, соҳа корхоналари учун мутахассислар тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш каби масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Музокаралар давомида Мўғулистонда мавжуд жун хомашёсини Ўзбекистонда етиштириладиган пахта билан уйғунлаштирган ҳолда аралаш мато ва пряжа ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилди. Бундай инновацион ёндашув икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун янги бозорларга чиқиш имконини яратиши ва юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлашга замин яратиши мумкинлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчиллик билан давом эттириш, тажриба алмашинувини кучайтириш ва қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканликларини билдирди.

Уюшма ахборот хизматига кўра, делегациянинг хизмат сафари давом этмоқда.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Мўғулистонда