Амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболи, минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.
Бош котиб Ўзбекистоннинг 2022 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этиши маълум қилинди.
A.Гутeрриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишларига оид маълумотларни алоҳида қизиқиш билан тинглади.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
ЎзА