Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган БРИКСнинг 17-саммитида иштирок этди.

Ушбу нуфузли форумда 38 давлат ва халқаро ташкилотларнинг делегациялари қатнашди.

Саммит доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва уни молиялаштириш, тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сунъий интеллектни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш тизимини интеграция қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, иқтисодиётни модернизация қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш, рақамли трансформация ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Саммит якунида декларация қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкорига айланди.

Маълумот ўрнида қайд этиб ўтиш керакки, БРИКС давлатлараро ассоциация бўлиб, Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Миср ва Эфиопия давлатларини бирлаштирган иттифоқ ҳисобланади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкорига айланди