Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбари, одатда, мазкур нуфузли тузилма минбаридан туриб сўзлаган нутқларида жаҳон ҳамжамияти эътиборини сайёрамиз аҳолиси учун ўта муҳим масалаларга қаратади, қатор муҳим таклифларни илгари суради. Энг муҳими, ушбу таклиф ва ташаббуслар мунтазам равишда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, БМТнинг расмий ҳужжатларида акс этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзга чиқиши арафасида 2017 йил 19 сентябрдаги нафақат мамлакатимиз ва Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё учун муҳим аҳамият касб этган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини ёдга оламиз.

Ўшанда давлатимиз раҳбари, аввало, халқаро жамоатчилик эътиборини Ўзбекистон жадал ривожланиш босқичига қадам ташлаб, қатъий ислоҳотлар амалга ошириш, мамлакатнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлига ўтганига қаратган эди.

Жамиятда сиёсий фаоллик ортиб, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” каби оддий, аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш, демократик давлат ва адолатли жамият барпо этиш устувор мақсад этиб белгиланганини таъкидлаган.

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўрилаётгани, инсон ҳуқуқлари ҳимояси кафолатини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани, инсон ҳуқуқини муҳофаза қилиш бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқот фаоллашгани қайд этилган.

Президентимиз ўз нутқида ноябрь ойида Самарқандда ташкил этилиши мўлжалланган юқори даражадаги халқаро анжуманда минтақадаги фундаментал муаммолар муҳокама қилиниши, анжуман якунида БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи киритилиши режалаштирилганини айтган эди.

Шу тариқа 2017 йил 10 ноябрь куни БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзусидаги халқаро конференцияда илгари сурилган айни ташаббус минтақадаги барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. Қолаверса, яқиндагина ҳисоб бўйича 5-бор ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси ҳам айнан БМТ минбаридан туриб мамлакатимиз етакчиси томонидан билдирилган эди.

Жаҳонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида гап кетганда, умумий сув захираларидан оқилона фойдаланишдек муҳим масалани четлаб ўтолмаймиз. Шу маънода Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон етакчиси БМТ фаолияти доирасида доимий равишда халқаро ҳамжамият эътиборини бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига қаратиб келади. Ушбу сессияда ҳам Шавкат Мирзиёев денгиз қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этишини таъкидлади. Аниқроғи, БМТ минбаридан туриб Орол денгизи харитаси ва унинг фожиаси кўламини яққол намойиш этди.

Бинобарин, Ўзбекистон раҳбарининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондини ташкил этиш ташаббуси дунё ҳамжамиятида жўшқин акс садо берди. Бир йилдан сўнг, 2018 йил 27 ноябрда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Траст фонди фаолияти йўлга қўйилди.

Мамлакатимиз раҳбари йиғилишда яна бир ўта долзарб ва муҳим масала – Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш “нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб қолади”, дея таъкидлаган. Шу билан бирга Ўзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, ушбу мамлакатнинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий кадрларини тайёрлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, бу йўлдаги ишлар бундан кейин ҳам давом этишига ишонч билдирилган.

Ўзбекистон раҳбари 72-сессияда илгари сурган асосий таклиф, шубҳасиз, дунё ёшлари ҳуқуқи билан боғлиқ масаладир.

Дунёда халқаро терроризм ва экстремизм таҳдиди кучайиб бораётган бир пайтда, ушбу иллатларга қарши куч ишлатиш йўли билан эмас, балки жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлига эътибор қаратар экан, Шавкат Мирзиёев бундай салбий ҳолатлар оқибатини бартараф қилиш билан чекланиб қолмасдан, уларни келтириб чиқараётган асосий сабабларни аниқлашга даъват этди. Бу жараёнда, биринчи навбатда, ёшларнинг онги, тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир.

– Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлод, чунки улар 2 миллиард кишидан кўп, – дейди, жумладан, Шавкат Мирзиёев. – Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз ёшлар ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароит яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим. Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади.

БМТ Бош Ассамблеясининг мазкур нуфузли мажлисида республикамиз раҳбари яна бир беқиёс аҳамиятга молик масалани жаҳон афкор оммаси диққатига ҳавола этди.

Маълумки, Марказий Осиёда Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларидан бири, жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган Муҳаммад Исмоил Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб – “Саҳиҳи Бухорий” муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган. Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номли Халқаро илмий-тадқиқот маркази очилиши, пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази фаолияти йўлга қўйилиши ҳам эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Президентимиз сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат бўлиши, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилгани қайд этилди.

Эътиборлиси, орадан бир йил ўтиб, 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси доирасида бўлиб ўтган ялпи мажлисда Ўзбекистон тақдим этган яна бир ташаббус ҳаётга татбиқ этилди – БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли махсус резолюцияси қабул қилинди.

Умуман, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи БМТнинг халқаро муносабатларда ҳал қилувчи ўрин эгаллашини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон ташкилот билан ҳамкорликни изчил давом эттиришига ишора сифатида янграган эди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари ушбу юксак минбардан туриб жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этган барча масалалар ҳаётийлиги, долзарблиги, ташаббуслар ўз вақтида илгари сурилгани билан диққатга сазовор. Зеро, инсоният олдида турган ўта муҳим вазифаларни кўрсатиб бераётган мазкур таклифлар халқаро жамоатчилик томонидан дарҳол эътироф этилмоқда ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолияти доирасидаги асосий ҳужжатларда акс этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, эндиликда дунё ҳамжамияти Ўзбекистон тимсолида нафақат минтақада, балки халқаро майдонда кун тартибини белгилаб берувчи фаол иштирокчилардан бирини кўрмоқда.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – БМТ: Ҳамкорликнинг янги босқичи