Ўзбекистон байроғи – халқимиз ифтихори, ғурури
Андижон шаҳрининг Алишер Навоий номидаги шоҳ кўчасида кўкка бўй чўзган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи 64 метрдан иборат бўлган махсус устуннинг энг чўққисига мустаҳкамланган.
Байроқнинг узунлиги 14, эни 7,5 метрга тенг. Оғирлиги эса 33 килограммни ташкил этади.
Мамлакат байроғи асрлар давомида яшаб келган миллат руҳини ифода этувчи миллий тимсол ҳисобланади. Байроғимиз қадим тарихимиз, маданий мерос ва анъаналаримиз ҳамда бугунги мафкурамизни ўзида мужассам этган.
[gallery-4709]
Давлат байроқлари расман урф бўлганига 650 йилдан ортиқ вақт ўтган. Диёримизда эса Соҳибқирон Амир Темур 1370 йилда асос солган Турон салтанатининг ўз рамзи – Темур туғи ва тамғаси жорий қилинган.
Мустақил Ўзбекистонимиз дунё ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси сифатида эътироф этилгач, 1991 йилнинг 18 ноябрида Давлат байроғи қабул қилинди. У халқаро муносабатларда Ўзбекистоннинг тимсоли ҳисобланади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА