Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йил III чоракда Ўзбекистон банклари рейтингини янгилади. Унга кўра, давлат улушига эга йирик банклар орасида “Халқ банк” ва “Агробанк”, хусусий банклардан “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади.

“Ипотека банк” умумий рейтингда учта позиция йўқотиб, мамлакатдаги банклар орасида 10 ўринни эгаллаб турибди. Кичик банклар орасида “Универсал банк”, “ТBC банк”, “Тенге банк” ва “Пойтахт банк” умумий ҳисобда биттадан позицияларини йўқотган.  

Тадқиқот ҳар чоракда хусусий секторнинг банк активларидаги улушининг ўзгаришларини кузатиш, банк секторидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Индекс икки гуруҳга ажратилган бўлиб,  29 та тижорат банклари, хусусан,  17 та йирик  ва 12 та кичик банклар учун ҳисобланади. 27 турдаги коэффициентларни гуруҳлаш, таққослаш ва рейтинглаш асосида аниқланади.  

Банк тизимининг асосий кўрсаткичлари 2022 йилга нисбатан ўсишига қарамай, жалб қилинган депозитлар умумий ҳажмининг ўсиш суръати кескин камайган. Хусусан, республика банк тизимининг активлари 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра 611,4 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ўсган, мажбуриятлар 15 фоизга ошиб, 524,7 трлн. сўмга, кредитлар қолдиғи 25 фоизга ўсиб, 444,7 трлн. сўмга етган. Депозитлар қолдиғи эса 220,5 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7 фоизга ўсган бўлсада, ўтган йилги 56,7 фоизлик ўсишга нисбатан кескин секинлашган.  

Йил давомида банк тизимидаги жами депозитлардаги хорижий валютадаги омонатларнинг улуши 10 фоизга – 42,6 фоиздан 32,3 фоизгача камайган.  

III чоракда банклар рентабеллиги кўрсаткичлари ўсиш суръатларида сезиларли пасайиш кузатилди. Йил давомида, банкларнинг фоизли даромадлари ўсиши 2,4 фоиз камайди ва 33,5 фоизни ташкил этди. Фоизсиз даромадлари ўтган йилнинг III чорагига нисбатан 21,4 фоиз ўсган бўлсада, ўсиш суръати 63 фоиз пасайганлигини кўрсатди. Соф фойда ўсиш суръати 49,2 фоиздан 8,3 фоизгача тушиб кетди.  

Банк тизимининг юқори ликвидли активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 фоизга камайди ва уларнинг йил давомида жами активлардаги улуши 21,4 фоиздан 14,4 фоизгача камайган.  

Банк тизимининг молиявий барқарорлиги кўрсаткичлари Базель III нинг минимал талабларидан юқори бўлди. Бу банк тизимининг барқарорлигини, шу жумладан молиявий-иқтисодий инқирозлар, маълумотларнинг шаффофлиги ва ошкоралиги, рискларни бошқариш сифати яхшиланганидан далолат беради. Хусусан, регулятив капитал ва 1-даражали капиталининг нисбати мос равишда 15,9 фоиз ва 13,3 фоизни ташкил этиб, минимал талаблардан 1,3 баравар юқори эди.    

Аҳолининг банк тизимидан фойдаланиш фаоллиги сезиларли даражада ошди. Агар ўтган йилнинг III чорагида кредит портфелининг 24,5 фоизи жисмоний шахсларга тегишли бўлган бўлса, йил давомида уларнинг улуши 6 фоиз пунктга ошди ва 30,2 фоизни ташкил этди. Юридик шахслар учун мос равишда 75,5 фоиздан 69,8 фоизгача камайди.  

Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг депозитлари қолдиғи 8 фоизга ўсди ва 35,9 фоизни ташкил этган бўлса, юридик шахсларнинг депозитлари 73,2 фоиздан 64,1 фоизгача камайди.  

Мамлакатдаги 17 та йирик банклар орасида эса умумий рейтингда учта банк ўз ўринларини икки поғонага яхшилаган.  

“Халқ банк”ликвидлик кўрсаткичларида сезиларли даражада, бирданига 5 поғонага ошиб, шу билан бирга молиявий воситачилик, капиталнинг етарлилиги ва активлар сифати кўрсаткичларида ҳам бир поғона юқорилади.  

“Агробанк”молиявий воситачилик кўрсаткичларини (+2 поғона) ва “Инвест финанс банк” капитал етарлилиги кўрсаткичларини (+5 поғона) яхшилаган.  

III чорак якунларига кўра, яна учта банк битта поғонага кўтарилиш имкониятига эга бўлди. Булар – “Азия Альянс банк”, “Траст банк”ва“Ўзсаноатқурилишбанк”.  

“Капитал банк”, “Алоқа банк”, “Микрокредитбанк”, “Турон банк” ва “Асака банк” тижорат банклари умумий рейтингда ўз ўринларини сақлаб қолди.  

Молиявий воситачилик бўйича рейтингда “Ўзмиллийбанк” сўнгги 17-ўринни сақлаб қолди. Ушбу кўрсаткич бўйича “Асака банк” ва “Ориент Финанс банк” 1 поғонага, “Ипак йўли банк”ва“Капитал банк” 2 поғонага, “Ҳамкорбанк” 3 поғонага пастлаган.  

Даромадлилик кўрсаткичлари бўйича “Асака банк” энг қуйи ўринни сақлаб қолди ва ушбу кўрсаткич бўйича “Халқ банк” ва “Турон банк” 2 поғонага, “Ўзмиллийбанк” ва “Азия Альянс банк” 1 поғонага пастлаган.  

Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича“Микрокредитбанк”сўнгги 17-ўринни сақлаб қолди. Шунингдек, йирик давлат банклари орасида “Халқ банк”, “Қишлоққурилиш банк” ва “Асака банк” пасайиш қайд этган бўлса, “Ипотека банк” кескин 8 поғона йўқотган.  

Учинчи чорак якунларига кўра, “Капитал банк”йирик банкларнинг умумий рейтингида етакчиликни сақлаб қолди, “Азия Альянс банк” эса 1 поғонага кўтарилди ва умумий рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб, “Ҳамкорбанк” билан ўринларни алмаштирди.  

“Давр банк”кичик банклар рейтингида етакчиликни сақлаб қолди, “Зираат банк” эса 2 поғонага кўтарилиб, рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва “Универсал банк” ва “ТВС банк” 1 поғонага тушиб, учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган.  

Бундан ташқари, “Тенге банк” ва “Пойтахт банк” рейтингда 1 поғонага пасайган бўлса, “Мадад инвест банк” ва “Анор Банк” эса 1 ўринга кўтарилган. Қолган банклар ўтган даврга нисбатан ўз ўринларини сақлаб қолди.  

“Пойтахт банк”, давлат улушига эга бўлган ягона кичик банк, “активлар сифати” ва “ликвидлик” кўрсаткичлари бўйича 2 поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. Аммо “молиявиё оммабоплик” ва“бошқарув самарадорлиги” бўйича 1 поғонага пастлаган ва бу эса банкнинг умумий рейтингда 1 поғонага пастлашишига сабабчи бўлди.    

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон банклари фаоллиги рейтинги эълон қилинди