Ўзбекистон автомобиль бозорида қисқа муддатда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу эса енгил автомобиллар савдосининг ошиши билан изоҳланади. Шу билан бирга, электромобиллар бозори жадал ривожланмоқда. Йил давомида фойдаланилган электромобиллар сотуви 3,1 баробарга, янгилари эса 1,3 баробарга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги автомобиль бозори ҳолатининг таҳлил натижаларини тақдим этди. Унга кўра, ҳозирги шароитда енгил автомобиллар сегментида сотувларнинг умумий ўсиши кузатилмоқда. Бу тўрт ойлик фаоллик пасайишидан кейин ижобий кўрсаткичдир. Январ ойида сотувлар ўтган ойга нисбатан 9,5 фоизга ошиб, 78,6 мингта автомобилни ташкил этди. Бу бозорда фаолликнинг тикланганини кўрсатмоқда. Ҳудудлар бўйича январь ойида савдоларнинг энг катта ўсиши Сурхондарё (27 фоиз), Андижон (25 фоиз) ва Наманган (24 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистоннинг енгил автомобиллар бирламчи бозорида эса ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Янги енгил автомобиллар савдоси 18,5 фоизга ўсди. Бу ўтган ойга нисбатан 4,1 минг донага кўпдир. Қисқа муддатли ижобий тенденцияга қарамай, йиллик кўринишда ушбу бозор сегментидаги фаоллик 15 фоизга камайди. Январь ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси ҳам ижобий динамикани кўрсатиб, 21,7 мингта автомобилни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 3,3 мингтага кўп.

Йил бошида хорижда ишлаб чиқарилган янги ва фойдаланилган енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажми сезиларли даражада ошгани кузатилди. Январь ойида ушбу сегментдаги фаоллик 21 фоизга ўсди. Бу 4,9 мингта хорижий автомобил сотувига тўғри келади. Бу ўсиш, айниқса, йиллик таққослаш контекстида сезиларли бўлиб, сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ошган.

Январь ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги вазият фаолликнинг ошиши билан тавсифланади. Сотувлар 52 мингта автомобилни ташкил этиб, ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 5,4 фоизга ўсди.

Янги ва фойдаланилган енгил электромобиллар сегменти фаоллик ўсишини кўрсатмоқда. Йил бошида сотувлар 5,5 минг дона автомобилни ташкил этиб, 24 фоизга ўсди. Фойдаланилган енгил электромобилларга келсак, уларнинг савдоси йил давомида 3,1 баробар, янгилари эса 1,3 баробар ошди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон автомобиль бозоридаги тенденциялар