Ҳуқуқий муносабат

Сўнгги йилларда дунё миқёсида тиббий хизматлар сифати, беморларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида масъулиятни ошириш масалалари тобора долзарб бўлиб бормоқда. Мамлакатимиз қонунчилигида ҳам бу жараёнлар алоҳида эътиборга олинган.

Ҳар бир тиббий хатолик нафақат инсон ҳаётига, балки жамият ишончига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис кўплаб давлатлар, хусусан, АҚШ, Германия, Швеция ва Францияда тиббий хатолик учун жавобгарлик мустақил ҳуқуқий соҳа сифатида шаклланган. Бунда асосий мақсад бемор манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, шифокорларнинг касбий хавфсизлигини ҳам таъминлашдир.

Нью-Йоркдаги адвокатлик фирмасида тиббий ҳуқуқ бўйича фаолият юритаётган юрист Феруз Мадаминов тиббий хатолик учун жавобгарлик тизимининг АҚШ ва Ўзбекистон амалиётидаги асосий фарқлари, муаммолари ва ислоҳ йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.

– Тиббий хатоликлар учун жавобгарлик фақат жазолаш воситаси бўлиши керак эмас. У энг аввало, соғлиқни сақлаш тизимида сифат, ишонч ва профилактика тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим. Шу йўналишда ўзбек юристлари, хусусан, халқаро тажрибага эга мутахассисларнинг изланишлари келажакда муҳим ислоҳотларга замин яратади.

Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликда тиббий хатолик ҳолатлари асосан жиноят жавобгарлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Жиноят кодексининг 116-моддаси (“Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик”) мазкур масалага ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилса-да, унда беморга моддий компенсация, профилактика ёки суғурта механизмлари тўлиқ ёритилмаган.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида шаффофлик, адолат ва ишончни кучайтириш учун тиббий хатоликларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри баҳолаш, фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя механизмларини жорий этиш муҳим вазифалардан биридир. 

Ҳозирда бу мавзуни халқаро миқёсда ўрганаяпман. Менинг илмий фаолиятим тиббий жавобгарлик тизимини Ўзбекистон учун мослаштиришга бағишланган. Мен АҚШ ва Европа тажрибаларини таҳлил қилиб, “MedicalMalpractice Reform and Access to Justice” номли мақола устида ишлаяпман. Мақсад — адолатли, шаффоф ва инсонпарвар соғлиқни сақлаш тизими яратишга ҳуқуқий асос таклиф этиш.

АҚШда тиббий хатолик деганда шифокор ёки тиббиёт муассасаси томонидан касбий стандартларга риоя қилинмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик оқибатида беморга зарар етказилиши тушунилади. Бу — фуқаролик жавобгарлик турига киради. Судлар одатда бепарволик мезонини қўллайди, яъни шифокор ўз касбида ўртача малакали мутахассис каби эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилганми ёки йўқми, шу баҳоланади.

АҚШда тиббий хатоликлар бўйича даъволар адвокатлар томонидан судга киритилади. Суд жараёнлари одатда ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтади ва компенсация миқдори кўп ҳолларда миллионлаб долларларга етади. Шу боис суғурта тизими жуда ривожланган.

Мамлакатимизда тиббий хатоликлар кўпроқ жиноят ҳуқуқи доирасида баҳоланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик”га кўра, беморнинг ўлимига ёки соғлиғига оғир зарар етказиш билан боғлиқ ҳолларда шифокор 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишдан бошлаб 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бироқ бу норма кўпроқ жазолашга йўналтирилган, беморга моддий компенсация бериш механизми эса деярли йўқ.

Энг аввало, тиббий хатоликни фақат жиноят эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик сифатида ҳам тан олиш зарур. Бу бемор ҳуқуқларини ҳимоя қилишни соддалаштиради. Шунингдек, суғурта ва компенсация жамғармаси механизмини жорий этиш, мустақил эксперт комиссияларни ташкил этиш, шифокорлар учун “хатоликни хабар қилиш” маданиятини шакллантириш муҳим. Бундай модел Европанинг Скандинавия давлатларида муваффақиятли ишлайди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – АҚШ: тиббий хатолик учун жавобгарлик тизими қаерда, қандай ишлайди?