Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида уюштирилди. Унда Жиззах вилоятидаги Шароф Рашидов, Пахтакор ҳамда Зафаробод туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) ушбу қўшма лойиҳа раҳбари жаноб Роберт Бодо иштирок этди.  

Мазкур тренингда  юқорида қайд этилган туманлар ҳокимликлари томонидан қўшма лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат ва нодавлат ташкилотларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари учун маҳаллий даражада хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштириш юзасидан йўл харитаси(SIAP)даги мақсад ва вазифалар ҳамда ишлаб чиқиш методикасига асосий эътибор қаратилди.  

Тренинг иштирокчилари тадбир давомида  Иордания давлатидан ташриф буюрган халқаро эксперт жаноб Муҳаммад Аламушнинг “Қўшма лойиҳа: мақсад ва вазифалар, келгусидаги истиқболли режалар” мавзусидаги маърузасида билдирган фикр-мулоҳазаларини катта қизиқиш билан тинглади.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга хорижлик мутахассислардан  жавоблар олди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – АҚШ: қўшма лойиҳа доирасида тренинг