Бугун мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат, адолатли, эркин ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган жиддий қадамлар ташланмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон – 2030 стратегияси”, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида ҳам ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фармонда бешта йўналишдан иборат 100 та мақсад, 312 та банд ва 709 та вазифани ўз ичига олган амалий тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар белгиланган. Шунингдек, давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан 5 та йўналиш бўйича 57 та мақсад, 125 та банд ва 325 та вазифа қамраб олинган вилоят ҳудудий дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. 

Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларни самарали рўёбга чиқариш, долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилашда маҳаллий ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда иштироки муҳим ўрин тутади. 

Хусусан, айни кунда Андижон вилоятида жами 618 та ННТ фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 439 таси давлат рўйхатидан, 179 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган. Шунингдек, 60 ННТ фуқароларнинг ташаббуси билан ташкил этилган. Умуман, ННТлар сони ўтган йилга нисбатан 40 тага ошган. 

Ўтган йиллар давомида вилоятдаги ННТларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида муҳим ижтимоий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловларида иштирок этиб, ғолиб бўлган 22 та фуқаролик жамияти институтининг лойиҳалари қарийб 1,9 миллиард сўмга молиялаштирилган. 

Шунингдек, ННТлар томонидан муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқаришда ривожланган хорижий давлатлар билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида ҳам самарали иш олиб борилмоқда. Бугунги кунда вилоятдаги 5 та жамоат ташкилоти халқаро ташкилотларнинг грант лойиҳаларида иштирок этмоқда. 

Бу борада “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази, Ёшлар йўналишидаги “Ҳамроҳ” ННТ “Меҳримиз Сизга” аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, “RITM PLUS” ННТ вилоят бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар эътиборга молик. 

Хусусан, “Меҳримиз Сизга” аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан эса БМТ ҳузуридаги Халқаро миграция ташкилотининг (IOM) хорижий лойиҳаси доирасида вилоятнинг 5 та туманида яшовчи қишлоқ хотин-қизларини тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, хорижда ишлаётган ва ишлаб қайтган аёлларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга доир ўқув- семинарлар, кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, маънавий етук ва баркамол қилиб вояга етказиш, тарбиялаш, нуронийларни қадрлаш, ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит ва диний вазият барқарорлигини таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳаларида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Нуроний”, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармалари, Ёзувчилар, Журналистлар, “Ҳунарманд” уюшмалари, вилоятда фаолият юритаётган 5 та миллий-маданий марказ ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг иштироки самарали бўлмоқда. 

Ушбу лойиҳалар ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар, тадбирлар стратегияни амалга ошириш бўйича 2024 йил учун қабул қилинган давлат дастурининг ўнга яқин мақсадларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бироқ марказимиз мутахассислари томонидан олиб борилган таҳлиллар давлат, тармоқ ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларини амалга ошириш жараёнларида вилоятдаги ННТлар суст иштирок этаётганлигини ёки умуман, жалб этилмаётганлигини кўрсатмоқда. Шу жиҳатдан стратегиянинг 2024 йил учун қабул қилинган давлат дастуридаги устувор мақсад ва вазифаларни тизимли амалга оширишда ННТларнинг ташаббус ва фаоллик кўрсатишлари зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. 

Айниқса, Стратегиянинг эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантиришга қаратилган 83- мақсадида белгиланган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, уларни амалга ошириш, ННТлар фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, фуқаролик жамияти институтларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари жамоат ташкилотларининг энг устувор вазифаларидан бирига айланиши лозим. 

Қолаверса, дастурнинг тегишли мақсадларини амалга оширишда давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг янгича механизмларини жорий этиш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларини самарали воситага айлантириш, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан ННТлар томонидан таъсирчан жамоатчилик назоратини таъминлаш долзарб аҳамият касб этади. 

Шу ўринда жамоатчилик назорати механизмларининг янгича усулларидан самарали фойдаланиш, ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш амалиётини фаол давом эттириш, бу борада ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. 

Бир сўз билан айтганда, фуқаролик жамияти институтлари давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилиш жараёнларида фаол иштирок этиши, ислоҳотларнинг бош ташаббускори бўлиши лозим. Зеро, ННТларнинг аҳоли, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ишончли ва самарали кўприк вазифасини ўташида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, шубҳасиз, муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Адҳамжон Узоқжонов, 

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли