Муносабат

Ёш авлод – янги тамаддун ва Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, келажак ва истиқболимиз пойдеворидир. Шу боис, бугун мамлакатда ёшлар салоҳиятини ошириш, уларнинг таълим-тарбияси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, биргина уларнинг олий таълим олишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари сони ва қабул кўрсаткичлари йил сайин ошириб борилмоқда. 2016/2017 ўқув йилида олий таълим муассасалари сони 70 та, қабул кўрсаткичи эса 9 фоиз бўлган. 2023/2024 ўқув йилига келиб ОТМлар сони 213 тани, қабул кўрсаткичи 42 фоизни ташкил қилган. ОТМларнинг 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси хорижий олий таълим муассасалари саналади.

Албатта, ушбу ўзгаришлар ёшларимизнинг таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, шу билан бирга, барча соҳаларда бошланган ислоҳотларни изчил амалга оширувчи кадрларни етиштириб беришга ҳам хизмат қилмоқда. Хусусан, бугунги кунда бакалавриат босқичида 306 та йўналишда, магистратурада 625 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, таълим доим ривожланиб, янгиланиб борадиган жараён саналади. Ушбу йўналишдаги ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, давлатимиз раҳбарининг шу йил 2 февралдаги қарорига асосан, “Таълим соҳасида лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилган эди. Ўтган вақт мобайнида ушбу офис томонидан вазирликлар билан бирга ўқув жараёнларини янги тамойиллар асосида ташкил этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим хизматлари сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли ташаббуслар ишлаб чиқилди.

6 май куни Президент ҳузурида олий таълим йўналишларини оптималлаштириш, қабул ва малака тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида бугунги кунда айрим таълим йўналишларида мутахассисларни тайёрлаш жараёнлари халқаро стандартлар ва замонавий меҳнат бозори талабларига мос эмаслиги, натижада битирувчиларда тўлиқ малака шаклланиши ва уларнинг ишга жойлашишида муайян қийинчиликлар туғилаётганлиги танқидий муҳокама қилинди.

Шу боис таълимнинг халқаро таснифи, илғор хорижий тажриба асосида бакалавриат ва магистратура йўналишларини қайта кўриб чиқиш ҳамда айни пайтда талаб юқори бўлган соҳаларда янги йўналишлар очиш бўйича таклифлар билдирилди.

Кейинги асосий масалалардан бири сифатида олий таълимга қабул тизимини янада адолатли қилиш ва давлат грантларини иқтидорга йўналтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Сир эмаски, ҳозирги қабул тизими, квоталарнинг тақсимланиши рақобатни тўлиқ таъминламаяпти. Натижада, айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолмоқда. Эндиликда ушбу йўналишда ҳам янги тизим фаолияти йўлга қўйилади. Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. 

Бу эса минглаб ёшларга қизиққан йўналишида ўзлари учун энг муносиб ва қулай деб билган ОТМда таҳсил олиш имконини беради. Шунингдек, эндиликда давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади. Бу тизим ҳам биринчидан кириш тест имтиҳонларида арзимас бир хатони деб 4 йил давомида талабанинг контрактга тушиб қолишини олдини олса, иккинчидан талабаларнинг ўқишга ва ўз устида ишлашга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, таълим тизимида малака талаблари бўйича ҳам бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан, айрим мезонлар халқаро стандартларга ва иш берувчи талабларига тўлиқ мос келмайди. Меҳнат бозорида мавжуд 8 мингга яқин ишчи касбдан 5 мингдан ортиғи бўйича малака стандартлари ишлаб чиқилмаган. Борлари ҳам аниқ ва сифатли эмас. Малакани баҳолаш марказларида сертификатлаш йўлга қўйилмаган.

Шу боис Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил қилиниб, иш берувчилар билан бирга малака талаблари тўлиқ ишлаб чиқилади. Малакани баҳолаш тизимининг самарали йўлга қўйилиши мамлакатимизда йилига ташкил қилинаётган 3 мингдан зиёд саноат корхоналари эҳтиёжини кадрлар билан таъминлаш имконини беради.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизни келгуси етти йилда ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам олий таълим тизимини ривожлантиришга оид бир қатор мақсад ва кўрсаткичлар белгиланган. Хусусан, стратегиянинг 7-мақсадида олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш белгиланган бўлса, 8-мақсадда олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Ушбу мақсадларда белгиланган кўрсаткичларнинг амалга оширилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш, умумий ўрта таълим ташкилотларини олий маълумотли педагог-кадрлар билан тўлиқ таъминлаш имкони яратилади. Бунинг учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ҳамда 150 минг ўринли талабалар турар жойлари қурилади.

30 та олий таълим муассасасининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилиб, “Топ-500”га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим” жорий этилади. 10 та олий таълим муассасаси дунёнинг энг нуфузли “Топ-1000” олий таълим ташкилотлари рейтингига киритилиб, олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар натижадорлиги оширилади ва илмий салоҳият ҳозирги 41 фоиздан 70 фоизга етказилади.

Мухтасар айтганда, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим олиш билан боғлиқ белгиланган вазифалар ва уларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериши билан янада аҳамиятлидир.

Махфират ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: икки дипломли тизим жорий этилади