Тил – бебаҳо неъматлардан бири бўлиб, ҳар бир давлат, миллат ва элатнинг ўзига хослиги, тарихий муштараклиги, мулоқотда барқарорлиги ва маданиятини англатиб турадиган муҳим восита. Ҳар бир миллатга ўз тили муҳим ва қадрли ҳисобланади. Миллат бор экан, унинг тили ҳам яшайди.

1989 йилнинг 21 октябрь куни юртимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Ушбу сана Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ортиқ ва 50 дан ортиқ ўқув юртларида ўргатилмоқда. Юртимиз аҳолиси сони ошгани сайин бу тилдаги мулоқот улуши ҳам ошиб бораверади. Она тилимизнинг ўрнини янада ошириш ва соф ҳолда сақлаб қолиш ўзимизга, шунингдек, шу тилда илм қилишга ҳам боғлиқдир.  

Тил билан боғлиқ айрим муаммолар ҳақида сиёсатшунос Ҳамид Содиқ қуйидагича муносабат билдирган: “Аввало, тилнинг асоси — илм. Агар тилда илм юритилмаса, у маиший тиллар қаторига тушиб қолади. Шу нуқтаи назардан қаралганда, тилнинг мақомини сақлаб қолишда илмий жамоа — олимлар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Олимлар тилни илмий изланишлар орқали бойитиб, уни омма учун фойдаланишга қулай қилиб беради. Масалан, нима учун “алгебра” сўзи арабча “ал-жабр” сўзидан келиб чиққан ва бутун дунёда қабул қилинган? Чунки айнан шу тилда (араб тилида) ўша даврда илм ривожланган. Ёки нега компьютер технологиясида "оператив хотира"ни "хард" деб атаймиз? Чунки бу соҳада илм асосан инглиз тилида юритилади. Қайси тилда илм юритилса, ўша тил доминантликка эга бўлади. Афсуски, ҳозирги кунда бизда чин маънода илм қилаётган олимлар сони жуда кам. Бу эса тилнинг маишийлашиб, илмий соҳалардан сиқиб чиқарилишига олиб келмоқда. Албатта, тил сиёсати, сиёсий элитанинг қайси тилда мулоқот қилиши, ёш авлод қайси тилда таълим олаётгани каби масалалар ҳам муҳокамаларга арзийди. Лекин тилнинг маданий тиллар қаторида қолишининг марказий омили — айнан ўша тилда илм юритилишидадир.”

Дарҳақиқат, тилнинг соф ва барқарор ҳолда қолиши учун тил соҳасидаги мутахассислар ўзларининг илмий асарларини яратишда ва уларни оммага мулоқот учун қулай қилиб татбиқ этишда изчил фаолият олиб бориши талаб этилади. Шунингдек, тил миллат ва маконимизнинг муомала жараёнида устувор қолиши учун бошқа соҳаларнинг изланишлари ва тадқиқотларини ҳам ушбу тилда давом эттириш талаб қилинади.

Бугунги кунда аҳоли ўртасида тилдаги саводсизлик ва хатолар кўпайиб бормоқда. Мисол учун реклама ва ижтимоий тармоқлардаги имловий хатолар, сўзларни қисқартириб ёзиш ва ҳоказолар. Ушбу хатоларни камайтириш ва тилимизни соф ҳолда сақлаб қолиш учун, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз керак. Яъни, оиладан, кейинчалик таълим, медиа ва бошқа соҳаларда она тилимизга эътиборли бўлишимиз лозим.  

Шунингдек, ёш авлоднинг хорижий тилларни ўрганишига хавотир сифатида эмас, ютуқ сифатида қарашимиз мақсадга муофиқдир. Шунга манонд, улар ўз тилларини унутмаган ҳолда фаолият юритиши керак. Масалан, ушбу авлод илм билан шуғулланса, ўзбек адабиётидаги асарларни хорижий тилларга таржима қилсалар, ушбу асарлар билан ўзбек тили ҳам маълум даражада тарғибот бўлади.  

Президентимиз Шавкат Мирзаёев БМТ минбарларида ўзбек тилида нутқ сўзлаши ҳамда ахборот-медиа соҳасида, таълим ва мулоқот жараёнларида ўзбек тилининг устуворлиги келгусида унинг барқарор саҳнада қолиши, бойиб боришига хизмат қилади. Бироқ, тилимизда қўлланадиган турли хато ва камчиликларга эътиборсизлик қилмаслигимиз керак. Айниқса, айрим ўзбек оилалари ўз тилининг ўрнига ўзга тилларда доимий мулоқотда бўлса, келажакда бу каби оила фарзандлари ҳам ўзбек тилидан бегона бўлиб улғаяди.  

Ўзбек тили миллатимиз учун фахр. Бу мақомга муносиб тарзда мулоқот жараёнида тилимиздан тўғри фойдалана олсак ва келажак авлод учун соф ҳолда сақлаб қолсак, она тилимизни, унинг қадр-қимматини асрашга хизмат қилади.

Аҳрор Хушмуродов,  

ЎзЖОКУ талабаси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбeк тилини ривожлантириш шу тилда илм қилишга ҳам боғлиқ