Ўзбек тилини дунёга машҳур қиламиз! (+видео)
Маълумки, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ўзбек тили ва ўзбек адабиётининг нуфузини янада ошириш, миллий тилимизни кенг тарғиб этиш, уни ўргатиш бўйича махсус методикалар ишлаб чиқиш сингари муҳим вазифаларни зиммасига олган.
Мазкур Олий таълим муассасаси ташкил этилганидан бошлаб синов тариқасида университет қошида хорижликларга ўзбек тилини ўргатиш курслари иш бошлаган. Шу кунгача ушбу тил ўргатиш курсларида 300 дан ортиқ хорижликлар, жумладан, Корея, Хитой, АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Япония, Германия, Франция каби давлатлар фуқаролари ўзбек тилини муваффақиятли ўрганишди.
Мазкур марказ билан яқиндан танишар эканмиз, айни дамда "Uzbek school" ўқувчилари Америкалик Лобар, хитойлик Нодирахон, Янги Зеландиялик Содиқжон, Жанубий кореялик Латофатхон суҳбатларидан баҳраманд бўлиш насиб қилди.
Батафсил
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/9Z3MKRvC6Qs?si=RcdfLVdJQ2IuVvog" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Мамлакатимизда тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ва истиқболдаги вазифалари ижроси таъминлаш борасида ўзбек тилшуносларининг илмий салоҳияти ва имкониятлари етарли. Бу хайрли ва масъулиятли ишда бор куч-ғайратини сафарбар этаётган барча тил учун масъул ташкилотларнинг ўрни беқиёс. Шунингдек, "ўзбек тили"нинг ўрни, нуфузи ва мавқеини оширишда барчамиз масъул эканимизни, ҳар лаҳза ҳис қилишимиз бурчимиздир. Зеро, улуғлар таъкидлаганидек, “Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади”.
М.Турдалиева, Б.Халилов, А.Аҳмедов (ЎзА)