Ўзбек тили ривожланишнинг янги босқичида
Ҳаммамизга маълумки, ўзбек тили ҳақидаги қонун қабул қилинганига 31 йил бўлди. 2019 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тарихий Фармони қабул қилингани миллий тилимизнинг нуфузини ошишига хизмат қилмоқда.
Бу йил айнан 21 октябрь куни мамлакатимизда ўзбек тили байрами умумхалқ байрами этиб кенг нишонланди.
Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиалида ҳам маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилишига эътибор кучайтирилган. Барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши таъминланди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиалида фаолиятдан келиб чиқиб, сўнгги ўн ой давомида 45 мингдан ортиқ мурожаатлар бўйича метрологик хизматлар кўрсатилди.
Ушбу хизматлар сифатини янада яхшилаш, муддатида бажариш ва мурожаатчиларнинг узоғини яқин қилиб, уларнинг вақтини тежаш мақсадида филиалда 2 та махсус автомашинада сайёр метрологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Филиал мутахассислари малакаси ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида навбатма-навбат малака ошириш ўқишларига юбориш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, филиалнинг техник базасини янгилаш, калибрлаш методларини ўрганиш ва замонавий намунавий ўлчаш воситалари билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги талабни ўрганиб чиққан ҳолда йўналишлар белгилаб олинди.
Азамат Тўраев,
Ўзбекистон миллий метрология институти
Матбуот хизмати бошлиғи