Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан чет элликлар учун «Ўзбекона» (А2 даража) дарслиги чоп этилди.

Мазкур дарслик 2020 йилда чоп этилган «Ўзбекона» (А1 даража) дарслигининг давоми бўлиб, у ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўрганувчиларга мўлжалланган.

Дарсликни яратишда чет тилни эгаллашнинг халқаро миқёсда эътироф этилган меъёрларига амал қилинди. «Ўзбекона» (А2 даража) дарслигида А1 даража учун мўлжалланган биринчи дарсликдан фарқли равишда тил ўрганишдаги аспектлар алоҳида қисмлар сифатида ажратиб берилди. Ҳар бир қисм аввалги ва кейинги қисмлар билан узвий боғлиқдир. Ҳар учта дарсдан кейин берилган назорат блоклари эгалланган билим, кўникмаларни амалда қўллаш даражасини текширишга йўналтирилди.

Шу билан бирга, дарсликда ўзбек халқининг маданиятига оид маълумотлар ҳам алоҳида рукн сифатида тақдим этилди. Биринчи китобда маданиятга оид маълумотлар фақат расмлар ёрдамида тушунтирилган бўлса, иккинчи китобда бу рукнда матн, расм, муайян электрон манбага ҳаволалар (ҚР-код) ҳам келтирилди. «Иловалар» қисмида ҳар бир дарсдаги янги сўзлар луғати ва назарий мавзулар бўйича эслатмалар ўрин олган. Барча мультимедиали материаллар алоҳида компакт дискка жойланди.

Дарсликдан ўрин олган материалларнинг замонавийлиги, дизайннинг ўзига хослиги миллати, ёши, касби, қизиқишлари турлича бўлган ўрганувчиларнинг диққатини тортади, ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш мотивациясини кучайтиради. Бу эса, ўз ўрнида, юртимиз ва хорижда ўзбек тилининг нуфузи янада ортишига хизмат қилади.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили байрамига муносиб туҳфа