Ўзбек тили байрами Самарқандда кенг нишонланмоқда
Тадбирлар Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида аллома ҳайкали ўрнатилган майдонда маърифий суҳбат билан бошланди.
Унда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, олий ўқув юртлари, халқ таълими, мактабгача таълим бошқармалари, миллий маданий марказлар, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
[gallery-9218]
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ф.Тошев, Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори Х.Хайруллаев, шоир ва ёзувчилар тилимизнинг қадр-қиммати ҳақида гапириб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Самарқанд давлат университети талабалари тил ҳақида шеърлар ўқиди. Вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/7kFbmPYSBsY" title="Ўзбек тили байрами Самарқандда кенг нишонланмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Ғ.Ҳасанов,
А.Исроилов (сурат), ЎзА