Хитой халқ дипломатияси ассоциацияси раҳбари ўринбосари Лю Бивей бошчилигидаги делегация мамлакатимизнинг турли вазирлик, идорларида, олий таълим муассасаларида учрашувлар ўтказмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Хитойнинг таълим соҳасидаги самарали ҳамкорлиги ҳақида сўз борди.

Юртимизда ХХРнинг бир неча олий таълим маскани филиали очилган. Жуда кўп йигит-қизларимиз Чин диёрида таълим олмоқда. Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 1993 йил илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича, 1999 йил эса таълим соҳасида шартномалар имзоланган. Ушбу ҳужжатлар ҳар икки давлатда чет эллик талабалар сонини ошириш, университетлар ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратган. Жумладан, ТДШУ ҳам Хитойнинг ўндан зиёд олий ўқув юрти билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

[gallery-13999]

Меҳмонларнинг халқаро алоқалар бўйича проректор Нодир Aбдуллаев билан суҳбати давомида шерикликни янада кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистонда қўшма олий таълим муассасаси ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Етакчи ОТМлар ҳамкорлиги масаласи, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
– Ўзбекистонга иккинчи ташрифим бўлишига қарамай, худди илк бор келгандекман, – дейди жаноб Лю Бивэй. – Йигирма йил аввалги Ўзбекистон бутунлай ўзгариб кетганини кўрдим. Шарқшунослик университети фаолияти билан танишиб, талабалар билан мулоқот қилдик. Бу ерда ўғил-қизлар билим олиши учун яратилган қулайлик, имкониятлар юқори даражада. Айниқса, ёшларнинг хитой тилини билиш даражаси, эркин сўзлашиши мени жуда қувонтирди. Ўзимиз билан таржимон олиб келгандик, бироқ унинг хизматига сира зарурат бўлмади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда хитой маданияти, тили, иқтисодиёти, тарихига қизиқиш ҳам кучли экан. Делегациямиз аъзолари билан Ўзбекистон давлат тарих музейида бўлиб, алоқаларимиз тарихи ва бугунидан гувоҳлик берувчи экспонатларни кўрдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ҳозир эса муносабатимиз “Бир макон, бир йўл” ташаббуси билан янада ривожланяпти.

Меҳмонлар университет кутубхонаси, Хитойшунослик факультети билан ҳам танишдилар. Хитой тили йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва университет профессор-ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Гўзал Сатторова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек талабалари хитой тилини қай даражада билишади? Баҳони чинликлар беради