Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йилнинг 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида хориж фондларида сақланаётган Ўзбекистон тарихий-маданий меросига оид ноёб китобларни олиб келиш, қўлёзмаларни сотиб олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Ушбу вазифалар ижроси қандай кечаяпти?  

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилаётган “Европа фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмаларнинг маълумотлар базаси ва “Yevroturcologica.uz” электрон платформасини яратиш” инновацион лойиҳаси муаллифи Гулноз Халлиева билан шу хусусда суҳбатлашдик.  

— Айни пайтда Швециядаги туркий қўлёзмаларни ўрганиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибсиз. Изланишлар жараёни қандай кечяпти?  

—Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилаётган инновацион лойиҳа режаси асосида Швецияга етиб келдим. Лойиҳа мақсади Европанинг йирик қўлёзма фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда муқобили мавжуд бўлмаган қўлёзмаларимизни аниқлаш, соҳалар бўйича  таснифлаш, тавсифлаш ва тадқиқ қилишдан иборат.  

Шу ўтган давр мобайнида Европанинг Франция, Германия, Финляндия, Австрия, Швейцария, Венгрия каби қатор давлатларнинг фондларидан 93 та ноёб қўлёзма топилди, айримлари нашр қилинди.  

Даставвал илмий изланишларимни Уппсала университети кутубхонасида турган туркий қўлёзмаларни ўрганишдан бошладим. Кузатишларимиз  асосида  ушбу жойдаги туркий қўлёзмалар бўйича 2 та каталог яратилгани аниқланди. Биринчиси 1849 йилда швед шарқшунос олими Карл Иоганн Торнберг (Carl Johan Tornberg 1807-1877) томонидан  лотин тилида яратилган.  

Иккинчи каталог икки жилддан иборат бўлиб, Уппсала университети профессори Карл Вильгельм Зеттерстен томонидан яратилган. Ушбу каталогда ҳам араб, форс,туркий қўлёзмалар тавсифи берилган.  

— Ушбу қўлёзмалар қандай топилган?    

— Ҳозирда Швециянинг Лунд университети кутубхонасида ишлаяпман. Бу кутубхонада сақланаётган   туркий қўлёзмалар ҳажми 500 дан ортиқ бўлиб, мазкур фонд швед дипломати ва олими Гуннар Жарринг номи билан аталади. Гуннар Жарринг ўз фаолияти давомида кўп қўлёзмаларни  йиғган, маҳаллий халқдан сотиб олган. 1982 йилда барча йиғган қўлёзмаларини Лунд университети кутубхонасига топширган. Инглиз тилида ушбу қўлёзмалар каталогини ҳам яратган, аммо нашр қилинмаган. Ҳозирда бу каталог-қўлёзма рақамлаштирилган ва кутубхона веб-саҳифасига жойлаштирилган.  

—Қўлёзмалар фойдаланишга яроқлими?      

— Мен кўраётан туркий қўлёзмалар, уйғур қўлёзмалари деб аталган. Аслида улар орасида нафақат уйғур, балки қозоқ, турк, ўзбек ва бошқа тиллардаги манбалар ҳам бор. Қўлёзмалар яхши, қониқарли, ёмон ва  қўлланишга яроқсиз каби тўрт тоифага ажратилган. Ёмон ва қўлланишга яроқсиз белгиси остидаги қўлёзмалар фойдаланишга берилмайди, уларни фақат пул тўлаб, рақамли вариантига буюртма бериш мумкин холос. Мен кўрган яхши ва қониқарли белгили қўлёзмалардан баъзилари ҳам таъмирталаб аҳволда. Албатта, уларни кўриб жуда ачиндим, авайлаб варақладим.  

— Кўпроқ қайси алломаларнинг қўлёзмаларини аниқладингиз?  

—Ҳозиргача бўлган кузатишларимиз асосида Швецияда 858 та туркий қўлёзма борлиги аниқланди. Агар такрор нусхалар борлигини ҳисобга олсак,  500 тадан ортиқ. Улар турли даврларга ва турли соҳаларга оид.  Адабиётшунос бўлганлигим учун албатта, биринчи навбатда адабий асарларга диққатимни қаратдим. Улар орасида Алишер Навоий, Бобур, Фузулий, Сўфи Оллоёр, Машраб каби биз билган машҳур шоирлардан ташқари ҳали халқимизга номаълум бўлган шоирлар, таржимонларнинг ҳам қўлёзмалари мавжуд. Биргина Алишер Навоий қўлёзмаларининг ўзи 25 тани ташкил этади.  

Биз текширган каталогларнинг сўзбошида келтирилган маълумотга кўра, ушбу қўлёзмалар асосан швед миссионерлари фаолияти давомида йиғилган, сотиб олинган ва кейинчалик Лунд ва Уппсала университетлари кутубхонасига туҳфа қилинган. Қўлёзмалар орасида Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмалар ҳам мавжуд.  

— Қўлёзмаларни юртимизга қайтариш борасида ҳам таклифлар билдирилдими?        

—Швеция ва туркий халқлар давлатлари орасида аввалдан дипломатик, ижтимоий-маданий алоқалар бўлгани ҳаммага маълум. Илмий адабиётларда XVI асрдан бошлаб швед олимлари турли соҳаларда илмий маданий алоқалар ўрнатгани ёритилган. Яқиндагина ушбу давлатда элчихонамиз очилгани илмий, маданий, дипломатик алоқаларга янада кенг йўл очишга имконият бўлди.  

Швеция кутубхоналарида сақланаётган 800 дан ортиқ ноёб дурдоналаримизни олимлар гуруҳи билан келиб, аввало тўлиқ реестрини тузиш, тавсифини яратиш, ҳаммасини яроқли ҳолга келтириб таъмирлаш, иложи бўлса юртимизга қайтариш мақсад қилинган.  

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек олимлари Швециядаги туркий қўлёзмаларни ўрганмоқда