Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий Кенгаш томонидан улуғ тилшунос Маҳмуд Кошғарийнинг “Туркий сўзлар девони” (“Девону луғати-т-турк”) асари чоп эттирилди. Китобни ўзбек туркологи, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг профессори Қосимжон Содиқов нашрга тайёрлаган.

Китоб тақдимоти Тошкент давлат шарқшунослик университети, Туркий кенгаш котибияти, Истанбул ва Мармара университетлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳмуд Кошғарийнинг илмий мероси ва унинг учинчи мингйиллик туркологияси ривожидаги ўрни” мавзуидаги халқаро конференция доирасида Туркиянинг энг нуфузли Истанбул университетида ўтказилди. Тақдимотда соҳанинг етакчи олимлари, кенг илмий жамоатчилик иштирок этди.

Асарнинг янги нашри шу чоққача яратилган ўзбекча, қолаверса, туркология дунёсида амалга оширилган бошқа нашрлардан ажралиб туради. Китобда кириш, “Девону луғати-т-турк”нинг тўлиқ матни, шунингдек, асарда ишлатилган арабча грамматик атамаларнинг изоҳи ва Маҳмуд Кошғарий келтирган Ер юзи харитасининг ўқилиши ҳамда талқини келтирилган.

Асарнинг янги нашри мутахассис олимларга мўлжаллаб яратилгани билан аҳамиятлидир. Китобдан филологлар, тарихчилар, манбашунослар ва бошқа фан тармоғи кишилари ўз илмий изланишларида фойдаланиши мумкин.

Танланган илмий транскрипция лотин алифбоси негизида бўлиб, эски туркий тил, биринчи галда, қорахонийлар даври ёзма адабий тили ва ўша давр туркий шеваларининг фонетик хусусиятларини ўзида яхши акс эттириб туради. “Девону луғати-т-турк” учун танланган ушбу транскрипция кўпчилик туркологлар тарафидан эътироф этилмоқда.

Яна бир жиҳати, Маҳмуд Кошғарий келтирган фан тармоқларига тегишли атамалар берилганда ҳам ёнида арабча варианти билан бирга келади. Яна асардаги жой  номлари ва инсон отлари арабча ёзувли шаклида транскрипцияси билан бирга берилган.   Буларнинг бари мутахассислар учун жуда асқатади.

Бизгача “Девону луғати-т-турк”нинг ягона қўлёзмаси етиб келган. Нашр ана шу қўлёзма асосида яратилди. Қизиғи шундаки, Маҳмуд Кошғарий туркий мисолларни келтирар экан айрим сўзларга бир пайтнинг ўзида икки хил ҳаракат белгисини қўйиб кетган. Кўпчилик нашрга тайёрловчилар бу ўринда котиб янглишиб кетган бўлса керак, деган ўй-фикрда уларнинг бирини асосга олиб, иккинчисини қолдириб кетганлар. Қ.Содиқовнинг ютуғи шундаки, у сўзнинг ҳар иккала ҳаракатли вариантини кесиш чизиғи билан келтириб ўтган: қўн / қўй – “қўй” сингари. Унингча, қўлёзмада бир сўзга қўшалоқ ҳаракатнинг қўйилгани котибнинг янглишгани эмас, Кошғарий бундай ўринларда сўзнинг турли шевалардаги талаффузини кўзда тутган эди. Китобдан фойдаланаётган мутахассис сўзнинг ҳар иккала вариантини кўриб туради ва бу мисолларга таяниб чиқарган хулосасининг кўлами ҳам кенгаяди.

Маҳмуд Кошғарий ўз асарида Ер юзи харитасини ҳам келтирган. Ушбу хаританинг кўриниши китоб ичида келтирилган географик маълумотларга тенг келади. Ушбу янги нашрнинг қулайлиги шундаки, китоб якунида ана шу харитадаги арабча битилган географик отларнинг ўқилиши, хаританинг илмий таҳлили ҳам келтирилган. Асарнинг Қ.Содиқов тайёрлаган нашрида туркий мисолларнинг берилиши ва уларнинг талқинларида ҳам туркологиянинг сўнгги ютуқлари сезилиб туради.

Ушбу нашр дунё туркшуносликда ўзбек олимларининг илмий ишларига эътибор ошаётганидан, юртимиз билим кишиларининг тадқиқотларидан дунё туркологияси мутахассислари кенг фойдаланаётганлигини кўрсатмоқда.

Қудратулла ОМОНОВ,

Тошкент давлат шарқшунослик университети

профессори, филология фанлари доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек олимининг тадқиқоти туркий кенгаш томонидан нашр этилди