Ёзувчи ва журналист Мирмуҳсин 1895-йили Тошкентда туғилган. Ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири. 1916—17-йилларда Уфадаги “Олия” мадрасасида ўқиган.

1917 йили Тошкентга қайтган. 1917 йили “Феврал инқилоби” муносабати билан “Турон” газетасига ёзган “Тарихий икки воқеа” мақоласи катта жанжалга сабаб бўлган. Себзор қозикалони ҳукми билан Мирмуҳсинга ўлим жазоси берилади. Лекин бу ҳукм қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Мирмуҳсин қамоқдан қочиб, Уфага кетади. Фуқаролар уруши бошланиб кетгач, Мирмуҳсин Шарқий фронтнинг 1—5-армиялари сиёсий бўлимида жангчи-журналист сифатида хизмат қилади.

1920 йилнинг бошларида Тошкентга қайтиб, дастлаб “Иштирокиюн”, сўнг “Қизил байроқ”, “Туркистон” ва бошқа газеталарда муҳаррирлик қилади. Мирмуҳсиннинг ҳозирча маълум шеърлари 700 мисра атрофида. Бундан ташқари, у ҳикоялар, мақолалар ёзган. “Бефарзанд Очилдибой” (1914) номли биринчи ўзбек романи муаллифи. Адиб илм-маърифат орқали ҳамма одамлар бахтли, ҳаёт эса фаровон бўлишига астойдил ишонади, “авом”ни илм олишга даъват этади. Халқнинг оғир ва машаққатли, фожиага тўла турмушини тасвирлайди.  

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони ёзувчи, журналист, ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири Мирмуҳсин Шермуҳаммедовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/yfFx4eRhvJ0" title="O`zbek matbuoti asoschilaridan biri Mirmuhsin Shermuhammedov " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек матбуоти асосчиларидан бири Мирмуҳсин Шермуҳаммедов (+видео)