Ўзбек мақоми Ўмон Султонлигида янгради
Ўмоннинг маданият соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича “Байт Аз-Зубайр” хусусий жамғармаси томонидан ташкил этилган “Сўфий мусиқаси” фестивалида Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева ҳам иштирок этди. Анжуманда маҳаллий ва хорижий давлатлар сўфийшунос олимлари, хонандалар, етакчи маданият арбоблари иштирок этди.
Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ўз концерт дастурида Алишер Навоий, Фузулий, Фурқат ғазалларига басталанган ашулаларини куйлади. Ўзбек мақом санъатининг етук намояндаси ижросидаги қўшиқлар мухлисларда беқиёс таассурот қолдирди.



Ижодий сафар давомида Масқатдаги ватандошлар билан учрашув ҳам ташкил қилинди.
М.Пирматова, ЎзА