Сўнгги йилларда ўзбек кино ва сериалларида оилавий можаролар – хусусан, қайнона-келин зиддияти, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар, ғийбатчи қўшнилар ва хиёнат каби мавзулар марказий ўринлардан жой олмоқда. Бундай киноларни томоша қилган кинотанқидчилар, шунингдек, оддий томошабинлар ҳам ушбу асарларнинг мазмуни ва сифати ҳақида жиддий мулоҳаза юритмоқда.

Баъзи ўзбек кино-новеллалари ҳаётимизнинг маълум қирраларини акс эттирувчиси сифатида қабул қилинса-да, унинг ижодкорлари кўпинча ўз ишларини чуқур таҳлил қилмай, ўзига танқидий нигоҳ билан қарашга тайёр эмасдек гўё. Натижада, кино майдонида мазмунан бой ва маънавий жиҳатдан кучли асарлар яратиш ўрнига, кўп ҳолларда “енгил”, тез истеъмол қилинадиган, кўзга кўринадиган драматик конфликтлар бош мавзуга айланмоқда. Аммо санъат, хусусан кино, жамиятга фақат ҳақиқий ҳолатларни акс эттириш билан чекланмаслиги керак. Санъат инсонга ўрнак бўлиши, уни маънавий жиҳатдан юксалтириши, ҳаётга янгича назар билан қарашга ундаши зарур.  

Кинонинг жамиятдаги ўрни фақат воқеаларни акс эттириш билан чекланмайди. Кино ижтимоий ўзгаришларга туртки берувчи, одамларнинг дунёқарашини шакллантирувчи кучга эга. Шу сабабли, кино ижодкорлари ўз асарларини яратишда фақат томошабинлар эътиборини жалб қилишга эмас, балки улар орқали жамиятдаги мураккаб масалаларни тушунтиришга ҳам масъулдир.

Киноларимизда қайнона ва келин ўртасидаги конфликт фақат бир қиррали қилиб кўрсатилади. Бунда қайнона қаттиққўл ва раҳмсиз, келин эса доимо қурбон аёл сифатида гавдаланади. Ёки роллар бунинг аксини такрорлайди. Бу стереотиплар нафақат жамиятда нотўғри фикрларни мустаҳкамлайди, балки оилавий муносабатларга зарар етказиши мумкин. Бундай стереотипик ёндашув санъатнинг асосий вазифаси инсонни ўйлантириш ва уни яхшиликка чорлаш эмас, аксинча, одамларни ажратишга, ноаниқлик ва низоларни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Қолаверса, хиёнат мавзусининг ҳам кўп ишлатилиши, уни оддий ва енгил қабул қилишга олиб келиш хавфи мавжуд. Бу мавзуни зўрлик ёки ҳалокатли оқибатларсиз кўрсатиш, ёш авлодда нотўғри қарашларни шакллантириши мумкин. Натижада, жамиятда янглиш тушунчалар шаклланади. Томошабинлар бу каби муносабатларни оддий драма ва вазият сифатида қабул қилади. Натижада, кинонинг маънавий ва тарбиявий роли пасаяди, санъатнинг таъсири йўқолади.

Сифатли ва маънавий жиҳатдан етук киноларни яратиш учун аввало, оилавий конфликтлар кўплаб қатламлари билан, мураккаб ва реалистик ёритилиши керак. Қайнона ва келин, эр-хотин муносабатлари кўп қиррали, инсоний хусусиятлар билан бойитилиши шунингдек, хиёнат мавзусининг оқибатлари ва у билан боғлиқ маънавий-социологик таҳлиллар кинода аниқ акс этиши муҳим. Киноижодкорлар ўз ишларини танқидий кўз билан кўришга тайёр бўлиши, махсус экспертлар билан ҳамкорликда ишлаши зарур.

Кинони фақат кўнгилочар сифатида эмас, балки тарбиявий восита сифатида қабул қилишни тарғиб қилиш керак. Бу учун таълим, маданий дастурлар орқали оммавий маданиятни ривожлантириш лозим. Қолаверса, бошқа мамлакатларнинг оилавий мавзуларни ёритишда қўллаган муваффақиятли тажрибаларини ўзлаштириш, шу орқали миллий кинони янада ривожлантириш мумкин.

Бугунги кунда киноларимизда бир хил оилавий мавзуларнинг такрорланиши ва сифатсиз ёритилиши жамиятга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Кинонинг асосий мақсади инсонларга ўрнак бўлиш, уларни руҳий жиҳатдан бойитиш ва жамиятни яхшилаш бўлиши керак. Шу боис, кино ижодкорлари, томошабинлар ва давлат биргаликда сифатли ва мазмунли кино яратиш йўлида самарали иш олиб бориши зарур. Энди аранг бир марта кўриладиган, “тез истеъмол қилинадиган” кинолар ўрнига, ҳақиқатан ҳам қадрланадиган, таъсирли ва маънавий кучга эга асарлар яратиш вақти келди.  

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек киносида янги давр бошланиши керак