Ўзбек футболи оғир жудоликка учради

Педагогика фанлари доктори, профессор Рустам Aкрамов 73 ёшида вафот этди.

Рустам Aкрамович Aкрамов 1948 йил 11 август куни Тошкент вилоятида дунёга келган. Фаолияти давомида ўзбек ва собиқ иттифоқ футболи ривожи учун улкан ҳисса қўшган мутахассис ҳисобланади.

Рустам Aкрамов Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган биринчи мураббий ҳисобланади. 1992-1994 йиллар терма жамоамиз у киши бошчилигида Марказий Осиё чемпионатида ва 1994 йил Хиросимада ўтган ёзги Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.

Рустам Aкрамов 1995-1997 йиллар Ҳиндистон терма жамоасини бошқарди. Ушбу давлатдаги икки йиллик фаолияти давомида асосий терма жамоа билан бир қаторда болалар футболини ривожлантириш тизимини шакллантирди. Кейинчалик ОФК, ФИФA ташкилотларида инструктор сифатида фаолият олиб борди.

Ўзбек футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Р. Акрамов давлатимиз томонидан «Шуҳрат» медали ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.

Рустам Aкрамовнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек футболи билимдони Рустам Акрамов вафот этди