Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган “Aк Илбирс" кино мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Якшанба” фильми актрисаси Роза Пиязова "Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси" номинациясида ғолиб бўлди.

Шунингдек, таниқли режиссёр, сценарист ва кино устаси Элёр Эшмуҳамедов "Жаҳон кинематографиясига қўшган улкан ҳиссаси учун" мукофоти билан тақдирланди.

Элёр Ишмуҳамедов ўзининг кино дурдоналари билан наинки Ўзбекистонда, балки чет элда ҳам кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган. Ижодкор фаолияти давомида “Меҳрибонлик”, “Aлвидо, ғўр ёшлигим”, “Ҳаётнинг бошланиши”, “Севишганлар”, “Орзуларимиз қанотида”, “Севишганлар 2”, “Шок” каби кўпчиликнинг қалбидан ўрин эгаллаган фильмларни яратган.

Маълумот учун айтиш керакки, Қирғизистонда ўтган халқаро кинофестивалда ўзбек киноси кунлари ҳам ташкил этилди. Унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Aбдулла Орипов", “Сабот” ва "Ўзбек қизи" фильмлари қирғизистонлик томошабинлар учун намойиш қилинди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек фильмларининг Қирғизистондаги эътирофи