Ўзбек давлатчилиги тарихида Сурхон воҳасининг ўрни
Термиз давлат университетида Академик Яҳё Ғуломов номидаги “Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи” республика илмий семинарининг 78-умуммиллий йиғини бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинар “Ўзбек давлатчилиги тарихида Сурхон воҳаси” мавзуига бағишланди. Унда мамлакатимиздаги етакчи илмий тадқиқот марказлари ва олийгоҳларнинг академиклари, фан докторлари, тадқиқотчи ва талабалар иштирок этди.


Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ мазкур илмий семинар мамлакатимиз ҳудудларида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинмоқда.
Давлатчилик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Сурхондарё вилоятида ташкил этилгана ушба анжуманды Ўзбекистона Республикаси Фанлара академияси Тарих институти, Олий в ўрта махсус таълит вазирлига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имых Бухорий халқары илмия-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислых Каримы номидага Илмия-маърифий мемориал мажмуаси ва Термиз давлат университети каби нуфузли илмий муассасалар тадқиқотчиларининг қизиқарли маърузалари тингланди.

Ўзбек давлатчилига тарихиды Сурхон воҳасининг бронза, илк темир, антик в илк ўрта асрлар даври моддий маданияти, давлатчилик илдизларей в илк унвонлар каби қатор мавзуларг бағишланган илмия маърузалара, янг топилмы в янги хулосалар семинар қатнашчиларида катта қизиқиш ўйғотди. Шунингдек, ковийлар бошқаруви даври тарихи, Биринчи Уйғониш даврида Термизийларнинг ўрни, маънавиати ҳамда ўрта асрлар даврида Сурхон воҳасининг тарихи, маданияти ва маънавияти хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Ўзбек давлатчилига тараққиётида муҳего ўрин эгаллаган қадимий Сурхон воҳаси бронза даврида Ўзбекистон ҳудудида илк деҳқончилик маданиятиг асос бўлган Сополлитеп, Жарқўтон, Тиллабулоқ, Тулкитеп, илк темир даврига оид Қизилтепа, Хайитободтеп, Бургуттеп, антик даврг оида Далварзин, Қўрғонзол, Кампиртеп каби ёдгорликлар, Ислая дунёсига етакчи олимларни экзиб берган илм-фан макони сифатида ҳам дунёга танилгани билан жаҳон олимларида алоҳида қизиқиш уйғотиб келмоқда.
–Мамлакатимизда ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишни мустақиллик йилларида бошладик, – дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Дилором Алимова. – Бунгача бу иш имконсиз эди. Шу ўттиз йиллик ўрганишлар натижасида энг қадимги давлатчилигимиз тарихига бағишланган китоб яратилди. Бу китобда ҳам Сурхон воҳаси археологик олимлар қазишмалари хулосасига таянган ҳолда ўтмишда Ўзбекистон давлатчилигининг асосий ҳудудларидан бири бўлгани ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Анжуман ижтимоий-гуманитарный фанлар йўналишида ўрни беқиёс бўлиб, у шу соҳадаги ягона семинар ҳисобланади. У бутун мамлакатимиз ҳудудларида ўтказилади. Унга хорижлик олимларни ҳам таклиф этиш мумкин. Иштирокчилар чекланмаган. Энди бугун ўтказилган семинарда Сурхон воҳасидаги давлатчилик тарихи хусусида янги манбаларга эга бўлдик. Албатта, бу манбалар бой тарихимиз билан янада яқиндан танишишда муҳим ўрин тутади.
Айни пайтда Яҳё Ғуломов издошлари етакчилик қилаётган ўзбек археолог олимлари Ўзбекистоннинг қадимий маданияти ва давлатчилиги тарихини археологик қазишмалар асосида ўрганиш йўлида кўплаб илмий изланишларни амалга оширмоқда. Улар сафида Шопўлат Шайдуллаев, Тўхташ Аннаев каби Термиз давлат университети олимлари ҳам бор. Сурхондарёлик қадимшунослар жаҳоннинг ўндан ортиқ энг йирик археология марказлари ҳамкорлигида Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тарихи, Ўзбекистон ҳудудида илк давлатларнинг пайдо бўлиши, илк шаҳар маданияти ва илк цивилизацияларнинг шаклланиши муаммоси, антик ва ўрта асрларда ўзбек халқи ва давлатчилиги тараққиёти сингари муҳим мавзуларда археологик тадқиқотлар олиб бормоқда.
Илмий семинар доирасида бўлиб ўтган ялпи мажлис якунида “Ўзбек халқи давлатчилиги тарихи” мавзусини янада чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Илмий доира вакилларининг Термиз давлат университети талабаларига тарих фани долзарб масалалари юзасидан мастер класслар ташкил этишига келишиб олинди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири