9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушининг даҳшати ва фожиалари ҳақида кўп гапириш мумкин. Бу урушда ўзбек халқининг ҳам қанчадан-қанча ўғлонлари қурбон бўлди. Уруш қолдирган жароҳатлар неча йиллар ўтса ҳам инсоният хотирасидан ўчмайди. Буни унутишга авлодларнинг ҳаққи йўқ. 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Nurafshon business city” ҳудудидаги 1,2 гектар майдонда Зулфия Зокирова номидаги мемориал ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия Зокирова Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан – Исоқжон, Аҳмаджон, Мамажон, Ваҳобжон, Юсуфжондан жудо бўлган. Уруш туфайли, келинлар бева, набиралар етим қолган. 

Президентимиз ташаббуси билан Зулфия Зокированинг матонатли ҳаёт йўли ҳақида бадиий фильм яратилди. Бугун Ўзбекистонда Зулфия Зокировани билмайдиган, у ҳақдаги фильмни кўрмаган одам йўқ.

Зулфия Зокирова оиласи мисолида Иккинчи жаҳон уруши ўзбек халқига қанчалик мусибат келтирганини тасаввур этиш мумкин.

Мажмуа ҳудудига 15 турдаги мингдан зиёд гуллар экилди. Шунингдек, хориждан келтирилган 6 хил турдаги 500 дан зиёд манзарали ниҳол ҳамда 5 мингдан ортиқ бута, 100 га яқин ноёб турдаги арча кўчатлари ўтқазилди. Ҳудуднинг 7 минг квадрат метр майдонига чим ётқизилиб, мажмуанинг ён томонига Тошкент каналидан алоҳида 1,9 километр табиий сув ирмоғи тортиб келинди. Экилган ниҳол ва гулларни тежаб суғориш тизими йўлга қўйилди. Мемориал мажмуанинг қурилиши ва атрофини ободонлаштириш учун 4,8 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди. 

Мазкур мажмуа энг сўлим ва сокин жой бўлиши билан бирга, тарихда содир бўлган мудҳиш урушдан сабоқ чиқариб, бугунги тинчлик, осуда ҳаётга шукрона келтириш, унинг қадрига етиш, шу билан бирга ўтганларга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатишга ундовчи маскан бўлиб хизмат қилади. 

Бу ёдгорлик мажмуини зиёрат қилган, яратилган боғни айланган инсонларда урушларга нафрат туйғуси уйғониши билан бирга буюк момоларимиз, уларнинг мард ўғлонлари жасорати, матонатидан ғурурланиш ҳисси ҳам пайдо бўлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/IlSMJg9X3Rg" title="9-may – Xotira va qadrlash kuni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, (видео) ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек аёлларининг матонати унутилмайди (+видео)