Ўзбек адибининг асари Покистон нашрида
Покистонда чиқадиган “Sindh Courier” нашрида ўзбек адиби Озод Мўмин Хўжанинг “A Heart Not Broken” (“Юрак-бағри бутун”) номли фантастик ҳикояси эълон қилинди. Ушбу ҳикояни ёш таржимон Мунира Норова маҳорат билан инглиз тилига ўгирган.
Физик олим сифатида узоқ йиллар давомида илмий тадқиқотлар билан шуғулланган, катта иқтисодий фойда келтирувчи илмий ихтиролари учун давлат мукофотига сазовор бўлган Озод Мўмин Хўжа 1980-йилларда фантастик ҳикоялари билан ўзбек адабиётига кириб келган эди. Адибнинг биринчи китоби 1987 йилда “Хиёбондаги уч учрашув” номи остида нашрдан чиқди.
Шундан бери ўтган салкам ярим асрлик ижодий фаолияти давомида Озод Мўмин Хўжанинг “Мен — робот”, “Ваҳдат ул-ҳақойиқ”, “Ойжамол” чойхонаси”, “Буюк Амир Темур ёқути”, “Коинот оқимлари” каби ўндан ошиқ илмий-фантастик, тарихий, детектив ва шеърий тўпламлари нашрдан чиқди. Тарихий ва фантастик ҳикоялари турли тилларга ўгирилиб, Россия, Украина, Қозоғистондаги нашрларда эълон қилинди.
Инглиз тилида чиқадиган “Sindh Courier” ахборот-адабий нашрининг муҳаррири, покистонлик машҳур журналист Носир Айжаз ўзбек адабиётига доим ҳурмат билан ёндошиб келади. Шу пайтгача у ўзининг нашри орқали кўплаб ўзбек адибларнинг асарлари покистонлик адабиёт ихлосмандларига етиб боришида кўмаклашди.
ЎзА