Йирик адабиётшунос олим ва танқидчи, таржимон ва публицист, ёзувчи ва педагог, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов номи нафақат республикамиз, балки ундан ташқарида ҳам маълум ва машҳур. Шуни айтиш керакки, Озод Шарафиддинов феномени ҳали тўлалигича тадқиқ этилмаган, охиригача ўрганилмаган. Серқирра ижод соҳиби Озод Шарафиддинов адабиёт ва санъатда, маданий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда алоҳида из қолдирган, ўз асарлари билан, айниқса, ёшлар тафаккурининг юксалишига беқиёс хизмат қилган атоқли олимлардан биридир.

Озод Шарафиддинов танқид масаласини ўта нозик деб ҳисоблаган ижодкор эди. Олимнинг фикрича, танқидчининг вазифаси биринчи навбатда асарнинг салоҳиятини кўра билиш ва унга тўғри баҳо бериш бўлган. Устоз ўз танқидий қарашлари билан асарни чилпарчин қилишга, муаллифни синдиришга, ёки камситишга қаратмаган, “... танқидчи асарнинг нуқсонини топишдан кўра кўпроқ ундаги мавжуд – яширинган гўзалликни топиб кўрсата билиши лозим. Агар таъриф керак бўлса, танқид – бу бадиий адабиётдаги, шеъриятдаги, насрдаги яширин гўзалликни кашф қилиш санъати”, деб айтган эди. Бунда унинг машҳур “...танқидчи адабиётга болта билан эмас, токқайчи билан кириши керак”, деган гапларини эслаш ўринли.  

Озод Шарафиддинов ўзбек адабиёти ривожида ўтган асрнинг 50 йиллар ўрталаридан бошланган янги бир тўлқиннинг танқидчиликдаги даракчиси сифатида майдонга чиқди. “Лирика ҳақида мулоҳазалар”, “Замон – қалб –  поэзия”,  “Ниҳоллар” каби мақолаларида ёш олим ҳақиқий поэзия ҳақида фикр юритиб, адабий-танқидий тафаккур равнақида бурилиш ясади, ўта мафкуралашган “шеърият”га илк бора қарши чиқиб, мустабид тузум мафкураси тарғиботига қаратилган шеърларни кескин танқид қилди. Шеъриятда шоир кўнгил розларини, қувончу ташвишларини ифода этиши лозим деган инсоний тамойилларни ҳимоя қилиб чиқди.  Ўзбек поэзиясидаги муаммоларни илмий таҳлил қилиб чиқди. Ўша пайтлар бундай фикрларни ошкора айтиш ҳақиқий жасорат эди.  

Устознинг қолдирган ижодий меросига назар ташласак,  асарларининг замон билан ҳамнафаслигини кўрамиз. Унинг китоб ва рисолаларида  асарларни бадиийлик қонуниятлари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш, адабиётни миллий ғоя ва адабий қонуниятлар асосида таҳлил қилиш, ижодкор шахси ва унинг бадиий асардаги ўрни масалалари, ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида миллий ва жаҳон адабиёти анъаналарини уйғун қабул қилиш, таржима санъатини юксалтириш, ўзбек адабиётининг жаҳон адабий жараёнида тутган ўрни ва маънавий ўзанлари тадқиқ этиб берилган. Шунингдек, ижтимоий, маънавий, маърифий мавзуларда газета ва журналларда чоп этилган публицистик мақолалари ва эсселари, телевидениедаги мароқли суҳбатлари, радиодаги жўшқин чиқишлари бизга яна бир марта у кишининг фаолияти серқирралигидан, фикрлаш уфқлари кенглигидан дарак беради. Шубҳасиз, бу адабий мерос бугун адабиётга кириб келган ёшларга катта сабоқ мактаби бўлади.

Мустақиллик бизга эркинлик берди, эркинлик, ўз навбатида катта имкониятлар сари етаклади. Ижоддаги эркинлик ҳам янги — янги асарларнинг яратилишига, уларнинг илм–фан ва тафаккурга хизмат қилишига замин яратди.  Озод Шарафиддиновнинг “Тафаккур” журналида  “Эътиқодимни нега ўзгартирдим?” деган катта бир мақоласи эълон қилинди. Бу асар олим ҳаётининг партия ва унга аъзолик йиллари, партияга бўлган ишончи-ю, поймол бўлган умидлари, аччиқ ҳақиқатлар-у,  ноҳақликлар ва унинг асоратлари, азобу-уқубатлари очиқ-ойдин баён этилган том маънодаги “Иқрорнома”сидир. Муаллиф мақоласида ҳаётий мисоллар асосида ўзи яшаган даврнинг жуда кўп мураккаб муаммолари тўғрисида сўз юритади.      

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида устознинг “Нажот–ҳамкорликда” деб номланган катта мақоласи эълон қилинди. Бу Салмон Рушдига унинг “Нью Йорк таймс” газетасидаги мақоласига қаратилган очиқ хати эди. Ушбу хатда Озод Шарафиддинов номусулмон дунёсининг айрим вакиллари бўлмишларнинг “ислом фактори”, “ислом хавфи”, “ислом терроризми”, “ислом экстремизми”, “ислом фанатизми” ва шунга ўхшаш “измлар” ҳақидаги гапларнинг  муқаддас ислом динига умуман алоқаси йўқлиги, ислом – тинчлик, тотувлик, аҳиллик дини, у одамларни покликка, тўғриликка, инсофга, адолатга ундаши ҳақида сўз юритади. Шу билан биргаликда ушбу хатнинг асл мақсади ислом дини ҳамда ислом зиёлиларини ҳимоя қилиш эмаслигини алоҳида таъкидлайди – на муқаддас Ислом дини ва унинг аҳли зиёлиси бунга муҳтож эмас. “Ислом зиёлилари ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам истанг аниқ фанлар соҳасида, истанг фалсафа, адабиёт ёхуд руҳоният бобида жаҳон тамаддунига жуда катта ҳисса қўшганлар ва қўшмоқдалар. Исломнинг ниҳоятда мукаммал, таъсирчан ва юксак даражадаги диний тизим экани ҳам аллақачон инсоният томонидан эътироф этилган... У биронта динга ёхуд биронта сиёсий тузумга қарши эмас, унинг биронта ақидаси, биронта қонун-қоидаси, бирон ғояси урушга чақирмайди, зўравонликни мадҳ этмайди, зулмни оқламайди. ...Фанатизм ёки фундаментализм, терроризм ёхуд экстремизм деганлари исломнинг моҳиятига тааллуқли эмас, балки исломни талқин қилувчи одамлар савияларидан, билим даражаларидан, манфаатларига кўра шунга ўхшаш иллатларни вужудга келтириши мумкин.” Ушбу мактубда Озод Шарафиддинов Салмон Рушдининг мусулмон дунёсида аёлларнинг аҳволи мутлақо ўзгаришсиз, ичкарилик қуллари, ҳуқуқлари поймол қилингани ҳақидаги фикрларига ҳам нисбатан ғоят теранлик билан ислом дунёси аёлларининг эмансипацияси “оврупоча озодлик” ва “оврупоча эмансипация”дан фарқли ўлароқ, бизда аллақачон бир шаклга тушган ва маданий менталитетимизнинг узвий қисмига айланган, шарқ фалсафасини ҳам, ахлоқий-маънавий қадриятларини ҳам белгилайдиган ўзига хос эмансипацияга эга эканини таъкидлайди. Шу билан бирга, олим инсоний ҳуқуқлар нуқтаи назаридан аёл ва эркакларнинг тенглигини, лекин ҳаётда тутган ўрни жиҳатидан, оналик неъмати, ва унга юкланган илоҳий вазифаси жиҳатидан аёлнинг ўрни беқиёс юқорилигини таъкидлайди.

Маълумки, ижтимоий-сиёсий ҳаётда  оила – жамиятнинг ажралмас қисми. Оиланинг мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлиги учун заминдир. Лекин замонавийлик пардаси орқасида бир бирига ҳурматсизлик қилиш оиладек муқаддас ўчоқнинг ловиллаб турган оловини сўндиришга олиб келади. Шу ўринда, янги оилага, янги ҳаётга қадам босаётган ёшлар учун ҳар томонлама сабоқ бўладиган асарлари – эсселари бор. Улардан бири “Кибриё опанинг ҳолваси” деб номланади. Унда адабиётимиз дарғаларидан саналмиш Абдулла Қаҳҳорнинг оиласи ҳақида гап боради. Эсседа Кибриё опанинг келиб чиқиши-ю, турмуш тарзи, ўқиши-ю қизиқишлари, Абдулла Қаҳҳор билан танишганлари-ю, турмушлари, юритган фаолиятлари ҳақида ёзилган. Бунда турмушнинг муштлари-ю, азоблари, рўзғорнинг пасту баландлари ҳақида муаллифнинг кузатишлари баён этилган. Замонавий, кенг тафаккурли, билимдон Кибриё Қаҳҳорованинг оилада биринчи навбатда аёллиги, заковати турмуш ўртоғи билан ҳамнафаслиги ҳеч қандай ортиқча тўқималарсиз қоғозга туширилган. Албатта, оилавий ишларда ҳаммага манзур бўладиган бир формула ёки андоза бўлмайди, лекин “Кибриё опанинг ҳолваси”да бир ўзбек зиёли оиласидаги эр билан хотиннинг шарқона одоб ва тарбия, меҳр ва ҳурматга тўла  ҳаёти акс этган. Шу билан бирга эсседа ўқувчини лол қолдирадиган жиҳатлари кўп бўлган ибратли асар намунасидир, десак, хато қилмаган бўламиз. Озод Шарафиддиновнинг Саида Зуннунова ҳақида ёзганлари, Зулфия  (“Сизни соғиндим, Зулфия опа”), Музайяна Алавия (“Музайяна Алавия ҳақида”) каби замонасининг илғор ва машҳур аёлларига бағишланган эсселарида онгли, замонавий ўзбек аёли образи гавдаланади. Устознинг асарларини таҳлил қилар эканмиз, ўзининг ҳаёти мисолида, 50 йиллик турмуш ўртоғи Шарофатхон ая билан меҳр ва садоқатда, ҳурматда ва эътиборда ўтган кунларини “Муҳаббат кунда керак”, “Муҳаббат тўғрисида”, “Чайладаги жаннат” “Қаноатда шарофат”, “Қарс икки қўлдан”   каби эсселарида тасвирланганлигини кўриш мумкин.  Устознинг юқорида санаб ўтилган асарлари нафақат адабиёт илми аҳли, балки маънавий ва тарбиявий жиҳатдан ёшларимизга, янги ҳаётга қадам босаётган фарзандларимизга, борингки, каттаю-кичик ўқувчининг барига сабоқ бўладиган асарлар эканлигини таъкидламасдан иложи йўқ.

Устоз Озод Шарафиддинов нафақат йирик адабиётшунос олим, балки маҳоратли таржимон эди. Унинг жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига ўгирган таржималари жуда катта аҳамиятга эга.   Унинг биринчи таржимаси 1955 йилда эълон қилинди. Ҳаёти давомида 150 га яқин асарларни ўзбек тилига таржима қилган, шундан 120 га яқини Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг қилинган таржималар эди (1998-2005). Бошқача қилиб айтганда, охирги 8 йил ичида 120 тага яқин асар таржима қилинган. Бу таржималар нафақат жаҳон адабиёти классиклари, балки машҳур адабиётшунослар, файласуфлар, социологлар, сиёсатшунос ва санъатшуносларнинг асарлари ҳамда замонавий ёзувчиларнинг асарлари эди.  

1997 йилда ташкил топган “Жаҳон адабиёти” журналининг бош муҳаррири сифатида фаолият юритган Устоз Озод Шарафиддинов, умрининг сўнгги кунларигача журнал ўқувчиларини жаҳон адабиётининг  сара асарлари билан таништириб борди.

Дарҳақиқат, Озод Шарафиддиновнинг Лев Толстойнинг кенг тарқалмаган “Иқрорнома”сини топиб, ўзбек китобхонига етказгани, ёки Максим Горькийнинг кам танилган “Шахснинг емирилиши” асари, Анатолий Рибаковнинг “Арбат болалари” тарихий романини, Игорь Буничнинг “Партиянинг олтинлари”, Пауло Коэльонинг “Алкимёгар”, “Бешинчи тоғ”, Стефан Цвейгнинг “Дунёнинг очқичи”, Василь Биковнинг “Сариқ қум”, Эфреим Севеланинг “Тўхтатинг самолётни, тушиб қоламан”, Збигнев Бзежинскийнинг “Буюк шахмат тахтаси”, Герберт Р. Лотманнинг “Ротшильдлар – банкирлар қироллари”, Хўжа Аҳмад Аббоснинг “Ҳиндистон фарзанди”, Жан Жак Руссонинг “Манзур бўлмоқ санъати”, Леонард Генлиннинг “Сталин ва Булгаков” ва бошқа кўплаб асарлар бунга мисол бўлади.

Лев Толстойнинг “Иқрорнома”сининг ни олайлик. Озод Шарафиддинов: «Иқронома»нинг энг муҳим фазилати шундаки, у асарда қайси муаммо ҳақида баҳс юритмасин, ҳамиша бу муаммоларини ўз ҳаёти мисолида таҳлил қилган ва бирор ўринда самимиятдан чекиниб мақтанчоқликка, манманликка, ўзни пардозлаб кўрсатишга уринган эмас. Мана, қуйидаги парчага эътибор беринг: «Мен урушда одам ўлдирганман, ўлдирмоқ ниятида дуэлга чақирганман, тасарруфимдаги мужикларни картага бой берганман, уларнинг меҳнати эвазига яшаганман, уларни қатл этганман. Ёлғончилик, ўғирлик, ҳар хил рангдаги зинокорлик, ичкиликбозлик, зўравонлик, қотиллик... Мен қилмаган жиноят қолган эмас...» Бу парчани ўқиган ўзбек китобхони, албатта, ёқа ушлайди: «Ё алҳазар! Шу ўзимиз билган, соясига салом бериб келган улуғ адибми? Роса бўлган экан-ку! Вой соқолинг кўксингга тўкилгур – эй!» Бундай дейишимизга сабаб шуки, биз («биз» деганда ўзим тенги авлодни назарда тутаяпман) юзаки фикрлашга ўрганганмиз, биз учун фақат оқ ва қора рангларгина мавжуд, биз ҳар қандай одамни баҳолаганда ҳам ё уни мақтаб, фариштага айлантириб юборамиз, ёхуд қоралаб қарғаб, қора ерга киритиб ташлаймиз. Ўрталиқни тан олмаймиз, ҳар қандай инсон ҳам, биринчи навбатда, банда эканини ва банда сифатида адашиш ҳуқуқига эга эканини унутиб қўямиз. Толстой улуғ эди, лекин у айни чоғда инсон ҳам эди ва айни шу жиҳати билан у бошқа инсонларга яқин туради. Кўринадики, «Иқрорнома» юксак самимияти билан, ўзи ҳақида ўта шафқатсиз қалам тебратиш биланоқ бизга инсон тўғрисида фикр юритганда бир томонламаликка йўл қўймаслик зарурлигини, масаланинг ҳамма қирраларига бирдай эътибор билан қараш кераклигини ўргатади. «Иқрорнома»нинг яна бир фазилати муаллиф фикрларининг ғоятда ўткирлигида. У ҳар гал бетакрор бир синчковлик билан масаланинг моҳиятигача етиб боришга ҳаракат қилади ва натижада китобхон илгари кам эътибор берган жиҳатларни очиб, уни янада қизиқтириб, ўз ортидан етаклайди.  

Устоз юртининг келажаги билан қайғуриб яшади, айниқса, ёшларнинг онги ва  савияси китоб ўқиш билан бевосита боғлиқлигини кўплаб асарларида баён қилди. Таржима учун танланган энг сара хориж адабиёти намуналарини  мамлакатимиз ёшлари ва оддий китобхонлар орасида оммалаштиришга, шу орқали халқимиз тафаккурини янги поғонага олиб чиқишга интилди ва шу орқали  кенг китобхон оммасига хизмат қилади.  

Озод Шарафиддинов ўз таржималари билан жаҳондаги илғор фалсафий-эстетик қарашларини, глобаллашувнинг ижобий ва салбий томонларини ёритиб берувчи нуқтаи назарларини ўзбек ўқувчисига етказди, десак, муболаға бўлмайди.

Яна бир масала. Устоз Озод Шарафиддиновнинг ўзбек тили ва жамиятимизда бу борада юзага келаётган муаммолар тўғрисида ёзган мақолалари кишини ўйлантириб қўяди. “Тилда ҳикмат кўп”, “Она тилим – ифтихорим инжа ганжинам” мақолаларида ҳаётимизда содир бўлаётган тилга эътиборсизлик, беҳурматлик, таржимадаги нуқсонлар, тилнинг диди билан бевосита боғлиқлиги ҳақида куйиб-пишиб ёзади. Радио ва телевидениеда ҳам баъзан эътиборсизлик билан, ноўрин ишлатилган иборалар, берилаётган кўрсатув ва эшиттиришлардаги ғализликлардан куюнади.  Бу ҳол  ўсиб келаётган ёш авлодга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан иложи йўқ, дейди олим. У она тилимизнинг камолоти йўлидаги саъйи-ҳаракатларни кучайтириш ҳақида фикр юритар экан, “Тилни қандай парваришлаш керак? Нима қилиб тилни ҳимоя қилса бўлади?” деб савол қўяркан: « мен аминманки, она тилимизни ҳимоя қилиш уни теран ўрганишдан бошланмоғи лозим”, деб жавоб беради.

Озод домланинг китобхонлиги, китобга муҳаббати олиму – зиёлилар томонидан эътироф этилган. Шу ўринда, унинг “Биринчи мўъжиза” асаридан парча келтирмасдан илож йўқ: “Қадим замонлардан бери одамлар оламда етти мўъжиза бор деб ҳисоблашади. Булар – Миср фиръавнларининг эҳромлари, Бобилнинг осма боғи, ов худоси Артемида маъбуди, Зевснинг ҳайкали, Галикарнас мақбараси, қуёш худоси Гелиоснинг ҳайкали ва ниҳоят, Наҳри Нилда Фарос оролидаги маёқдир.  Дарҳақиқат, улар бениҳоя улуғвор, бениҳоя ноёб ва гўзал. Улар яратилгандан бери неча асрлар ўтди. Лекин етти мўъжиза инсон ақлининг, тафаккурининг, қалбининг оташин мадҳияси, инсон даҳосининг улуғлигига қўйилган мангу обида бўлиб келмоқда. Бироқ шундай бўлса-да, оламда яна бир мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги, етти мўъжизанинг жамики улуғворлиги, гўзаллигидан кам эмас ...Бу мўъжиза – китоб. Китобнинг мўъжиза, мўъжиза бўлганда ҳам биринчи мўъжиза эканлигини кўпгина буюк одамлар қайд қилган...Машҳур Австрия ёзувчиси Стефан Цвейг китобнинг кашф қилинишини ғилдиракнинг ихтиро қилиниши билан баравар қўяди. Китоб мадҳига бениҳоя эҳтиросли, жўшқин мисралар бағишлаган. “Китоб бор жойда одам ўз-ўзи билан, ўз савиясининг чор деворига ўралиб, ортиқ ёлғиз қололмайди, балки у ўтмишдаги ва ҳозирги жамики ҳодисаларга ошно бўлади, бутун инсониятнинг фикрлари ва ҳисларидан баҳраманд бўлади”.

Устоз Озод Шарафиддиновнинг адабий танқидга, адабиёт тарихига бағишланган илмий асарлари, ўзбек ўқувчисини жаҳон адабиёти дурдоналари билан таништирган таржимонлик фаолияти, маънавият ва маърифатнинг долзарб масалалари ва муаммоларига бағишланган публицистикаси миллий  маънавиятимиз юксалишида жуда муҳим аҳамият касб этади.  

 Озод Шарафиддиновнинг набираси, устоз ижоди билан кўп йиллардан бери шуғулланиб келаётган олима Шаҳноза Тўйчиева адибнинг кундаликларидаги фалсафий қарашларини талқин қилиб, ўзлигини англаган олимнинг маънавий дунёсини белгиловчи жиҳатларига эътибор қаратади. Уларнинг орасида шундай бир эътироф бор: “29.06.02. Абдулла Қаҳҳор – улуғ инсон ва улуғ ижодкор эди. Шунинг учун ҳозирга қадар мен ўзимни унинг шогирдиман деб аташга истиҳола қиламан. Негаки, унинг шогирди бўлиш шу қадар шарафлики, бу шарафга биз лойиқмизми-йўқми, Худо билади. Биз, яъни шогирдлари унга ҳар қанча яқин бўлмайлик, орасида ҳамиша муайян масофа бўларди.”  

Шу ўринда Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир Абдулла Ориповнинг “Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб адабиётимизга кириб келган шоиру ёзувчилар, мунаққидларнинг ҳаммаси Озод Шарафиддиновни устоз деб билади. Озод акадан ҳалоллик ва тўғрисўзликни, адабиётга садоқат ва меҳнатсеварликни ибрат олган  бир неча авлод ижодкорлар бугун у муҳтарам зотнинг маърузаларини тинглаганидан, ҳамсуҳбат бўлганидан, ёзганларига назарлари тушганидан фахру ифтихор қиладилар. Бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган бахт. Адабиётда шундай шахслар бўладики, улар миллатнинг тафаккур даражасини бир поғона юқорига кўтарадилар, халқнинг орзу-армонларини унинг овози бўлиб баралла айта оладилар. Худо берган ана шу истеъдоди, журъати туфайли улар нафақат адабиёт аҳлининг, халқнинг ҳам суянадиган тоғига, маънавий устозига айланадилар. Озод Шарафиддинов ана шундай устоз!”  деган гапларини эслаш даркор.

Ўзбек адабиётининг ҳақиқий жонкуяри Озод Шарафиддинов доим халқнинг дарди билан яшади, ҳаётининг охиригача миллатнинг маънавий баркамоллиги учун хизмат қилди, том маънода миллат тафаккурининг ёғдуси бўлди.    

  Саодат  Убайдуллаева,

Тошкент давлат шарқшунослик университети  

ҳузуридаги Шарқ маданияти ва меросини  

тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази илмий ходими,  

сиёсий фанлар номзоди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек адабиётининг ҳақиқий жонкуяри эди