Юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш ва ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йуналиши бўлиб, конституциямиз, қонунларимизда инсон эрки, қадр-қиммати энг олий қадрият сифатида мустаҳкамланиб келинмоқда.
Давлатимиз томонидан хотин-қизларга нисбатан зўравонлик, таҳқирлаш ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, қонунларимизда ҳам хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, жазо чоралари кучайтирилди.
Бугунги лавҳамизда аёлларимизнинг ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли бўлишлари учун Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан ташкил этилган бепул соғломлаштириш курслари ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Ушбу курс бир ой давомида мурожаат қилиб келган ҳар бир аёл билан индивидуал машқлар ташкил қилиб, маҳоратли спортчи қизлардан ўзини ҳимоя қилиш бўйича базавий билимларни ўзлаштиришлари мумкин бўлади. Спорт машғулотлари билан бир нафасда профессионал психологларнинг ҳам амалий машғулотлари ўтказилади. Энг асосийси ушбу машғулотларга иштирокчилар аноним равишда мутлақо бепул қатнашишлари мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lKzay06eIgo" title="Ўзбегим «Тўмарис»лари" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Машғулотлар Навоий кўчасида жойлашган Маънавият ва маърифат марказининг Спорт мажмуасида душанба, чоршанба, жума кунлари соат 14.00 дан 16.00 гача бўлиб ўтмоқда.
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагининг ўзида 4477 киши оиладаги зўравонлик моддалари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатилиб, хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда.
Жамиятимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг қораланиши ҳар томонлама соғлом муҳитнинг шаклланишига, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом келажакнинг вояга етишишига сабаб бўлади. Шундай экан, ҳар бир дунёга келган ўзбек қизалоғи ўзининг ҳимоячилари бўлган кучли жинс вакилларининг меҳр-муҳаббати қуршовида, қадрланиб улғайсин деб қоламиз.
М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА