Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар ривожи янги босқичга кўтарилди. Турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор икки томонлама шартномалар имзоланди, муҳим қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Мамлакатлар ўртасидаги тарихий-маданий алоқалар Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлари Буюк ипак йўлининг савдо ва билим алмашадиган муҳим марказларига айланган даврларда пайдо бўлиб, асрлар давомида шаклланди. Бу алоқаларнинг мустаҳкамланишига умумий диний анъаналар ҳамда туркий тил мероси хизмат қилди.

IX-X асрларда Хоразмшоҳлар ва Ширвоншоҳлар давлатларининг гуллаб-яшнаган даврида ўзбеклар ва озарбайжонлар фаол алоқада бўлган. Амир Темур даврида (ХIV-ХV асрлар) икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига маданий алмашинув ва сулолавий никоҳлар таъсир кўрсатди. Ўша даврнинг кўзга кўринган адабиёт арбоблари Алишер Навоий ва Низомий Ганжавий ушбу ўзаро уйғунликни акс эттирувчи асарлар ёзди. Масалан, Ганжавийнинг «Хусрав ва Ширин» достонида Марказий Осиё минтақасига хос бўлган манзаралар, образлар, урф-одатлар тасвирланган.  

Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларини нафақат ислом меъморчилигининг бир услубда қурилган обидалари, мадраса ва масжидлари бирлаштиради, балки мусиқа анъаналари, жумладан, дутор ва тор каби чолғу асбоблари ҳамда ўхшашликларни ўз ичига олган халқ ўйинлари ҳам жипслаштиради.  

Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди. Бунинг натижасида қўшма корхоналар сони тўрт баравар кўпайди. Мамлакатимизда Озарбайжон капитали иштирокидаги 240 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон маҳсулотларини Боку порти орқали ташиш ҳажми ошди – 2024 йилнинг биринчи чорагида 300 минг тоннадан ортиқ турли юклар олиб ўтилди. Бу кўрсаткич йилига 1 миллион тоннага етиши кутилмоқда.  

2023 йилда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди, жумладан, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг озарбайжон тилидаги тақдимоти бўлиб ўтди. Тошкент шаҳрида эса Ҳайдар Алиев шарафига номланган боғ ва ёдгорлик барельефига эга кўча пайдо бўлди. Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан 960 ўқувчига мўлжалланган Мирзо Улуғбек номидаги замонавий мактаб қурилди ва яна бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 22-23 август кунлари Озарбайжонга ташрифи чоғида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида Олий давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Бу воқеа икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришда янги муҳим босқич бўлди. Ушбу ташриф доирасида жами 15 та ҳужжат, жумладан, 2023-2024 йилларга мўлжалланган кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича йўл харитаси, энергетика, ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларида ҳамкорлик шартномалари, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.  

Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида муаммоли масалалар йўқлигини қайд этиб, қардош халқлар манфаатлари йўлида улкан салоҳиятдан самарали фойдаланиш учун янги имкониятларни топиш муҳимлигини таъкидладилар.

2024 йил 21 май куни Губа шаҳрида II Озарбайжон – Ўзбекистон минтақалараро форуми бўлиб ўтди ва у янги ташаббусларни муҳокама қилиш учун майдон вазифасини бажарди. Тадбир доирасида Термиз ва Биласувар, Наманган ва Мингечевир, Гулистон ва Фузулий шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати ва бошқа соҳаларда инвестиция келишувлари ва савдо шартномалари имзоланди.  

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон – Озарбайжоннинг товар айирбошлаш ҳажми 3 баробар, 2024 йил бошидан эса яна 15 фоизга ошгани таъкидланди. Мамлакатлар яқин келажакда эришиладиган 1 миллиард долларлик товар айирбошлаш белгиси сари ишонч билан бормоқда.

Автомобилсозлик, металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм каби соҳаларда иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва янги иш ўринларини яратишга кўмаклашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Форумда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Ўзбекнефтгаз» АЖ Каспий денгизининг Озарбайжон шельфидаги газ захиралари 1,2 триллион куб метрга яқин бўлган «Шоҳденгиз» газ-конденсат конини ўзлаштириш лойиҳасининг иштирокчиси бўлишини режалаштираётганини таъкидлаб ўтди. Ушбу лойиҳанинг иштирокчилари Британиянинг BP (қазиб олиш оператори – 29,99 фоиз), Россиянинг LUKOIL (19,99 фоиз), Туркиянинг TPAO (19 фоиз), Россиянинг NİKO (10 фоиз) ва Озарбайжоннинг SGC Upstream (21,02 фоиз) компаниялари саналади. Яқин орада «Ўзбекнефтгаз» ҳуқуқий ва молиявий экспертизани тугатади, эндиликда керакли ҳужжатларни имзолаш кутилмоқда.

Лазиз Қудратов «Azersun Holding» вакили Саваш Ўзан билан озиқ-овқат саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилди. «Azersun Holding» 30 дан ортиқ корхоналарни бошқариб, 40 дан ортиқ мамлакатларга маҳсулот экспорт қилади. Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва инновациялар алмашинуви механизмларини келишиб олдилар.

 Айтиш мумкинки, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг бугунги ҳамкорлиги бир вақтлар Шарқ ва Ғарбни боғлаб турган қадимий Ипак йўли қайта тикланаётгани, унинг бўйида жойлашган мамлакатларга фаровонлик олиб келаётганидан далолат беради. Давлатларимиз ушбу йўлни такроран ўзаро ишонч ва стратегик шериклик руҳи асосида янги, замонавий шароитда қурмоқда.

«Шоҳденгиз» газ конденсати лойиҳасини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида «Azersun Holding« билан ҳамкорлик қилиш каби йирик инвестиция лойиҳаларини ушбу қадимий йўлда савдогарлар ҳамда саёҳатчилар ўзаро билим ва тажриба алмашишлари учун янги станциялар барпо этилиши ҳамда минтақалараро форумлар ўтказиладиган карвонсаройлар билан қиёслаш мумкин. Шунингдек, икки халқнинг бой тарихи ва анъаналарини акс эттирувчи маданият ва кино кунлари – ўзаро боғлиқ бўлган икки халқнинг бой тарихи ва анъаналарини бежирим нақш орқали ифода этади.  

БМТ ва Туркий давлатлар ташкилоти каби халқаро платформалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Ўзбекистон ва Озарбайжон яқинлашув ва шерикликка интилади, бу эса минтақада келажак авлодлар тинч-тотув яшаши учун кенг имкониятларни очади ва ишончли пойдевор яратади.

Абдуазиз ХИДИРОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро ишонч ва стратегик шериклик: Ўзбекистон – Озарбайжон ҳамкорлик солномаси